Жаҳон

Эрдоғаннинг сайловдаги асосий рақиби 110 йилга қамалиши мумкин

Ҳозиргача Камол Қиличдорўғлига қарши 28 та даъво қўзғатилган ва улар Анқара прокуратурасига тақдим этилган.

Эрдоғаннинг сайловдаги асосий рақиби 110 йилга қамалиши мумкин

 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг президентлик сайловида асосий рақиби Камол Қиличдорўғли дахлсизликдан маҳрум қилингани муносабати билан судланиши мумкин. 

 

Cumhuriyet газетасининг ёзишича, сайловда ютқазган Қиличдорўғли парламентга кира олмади, чунки ижро ҳокимияти раҳбари бўлган президентликка номзод бир вақтнинг ўзида депутатликка номзод бўла олмайди. Шу сабабли у «иммунитети» — дахлсизлигини йўқотган. 

 

Қиличдорўғлининг адвокати Жалол Челикнинг маълум қилишича, ҳозиргача Қиличдорўғлига қарши 28 та даъво қўзғатилган ва улар Анқара прокуратурасига тақдим этилган. Унинг тушунтиришича, ўтмишдаги баъзи ишлар Қиличдорўғлининг дахлсизлиги туфайли тўхтатилган эди, энди эса яна очилиши мумкин. 

 

Журналистлар таҳлилига кўра, Қиличдорўғлининг ҳозир судда бўлган барча маълум ишлари тўпланса, 110 йиллик қамоқ жазосига олиб келиши мумкин. 

 

Шу билан бирга, Қиличдорўғлига қарши даъволарнинг аксарияти амалдаги президент Эрдўғанни ҳақорат қилиш билан боғлиқ ва унинг адвокатига кўра, парламент минбаридаги чиқишлар терговга тортилмайди. 

 

Шу билан бирга, нашрнинг қайд этишича, бу суд жараёнлари Қиличдорўғли учун сиёсатдан четлатилишига олиб келиши мумкин. Таъкидланишича, ҳатто бир йилдан ортиқ ҳар қандай қамоқ жазоси сиёсий тақиқни англатади. 

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 май куни Туркияда навбатдаги президентлик сайлови бўлиб ўтди. Биринчи тур натижаларига кўра, номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмади. Сайловчиларнинг 49,52 фоизи Эрдўғанга, 44,88 фоизи унинг асосий рақиби Камол Қиличдорўғлига овоз берди. 28 май куни Эрдўған ва Қиличдорўғли сайловнинг иккинчи босқичида «тўқнаш келди» ва Эрдўған 52,24 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, Қиличдорўғли 47,76 фоиз овоз тўплади. 

 

Сайлов натижаларига изоҳ берган Қиличдорўғли, мамлакатдаги сайлов жараёнини сўнгги йиллардаги энг адолатсизи деб атади. 

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"