Жаҳон

Қозоғистонда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтилмоқда

Тегишли иш куни ҳамма учун жорий қилинади.

Қозоғистонда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтилмоқда

 

Қозоғистонда 1 июлдан бошлаб тўрт кунлик иш ҳафтаси расман жорий этилади. Бу ҳақда «Дарё» нашри ёзмоқда.

 

Тегишли иш куни ҳамма учун жорий қилинади, бироқ компаниянинг хоҳиши инобатга олинади. Шунингдек, иш берувчи ва ходим ўртасида шартнома тузиш керак бўлади.

 

Қонуннинг янги нормаси, ходимнинг илтимосига биноан, тўрт кунлик иш ҳафтасини белгилашни назарда тутади. Мисол учун, агар ходим беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлса ва у атиги 4 кун ишласа, кейинги ҳафтада у қўшимча бир кун ишлаши керак бўлади.

 

“Беш кунлик, олти кунлик ёки тўрт кунлик иш ҳафтаси учун умумий дам олиш куни якшанба ҳисобланади. Беш кунлик ёки тўрт кунлик иш ҳафтасида иккинчи ёки учинчи дам олиш кунлари жамоа шартномаси ёки меҳнат қоидалари билан белгиланади”, — дейилади қонунда.

 

Бундан ташқари, беш кунлик иш жадвали билан бир ҳафталик, тўрт кунлик иш жадвали билан иккинчи ҳафталик иш режимларини жорий этиш мумкин бўлади.

 

“Саккиз соатлик график сақланиб қолинган. Кўпчилик айтганидек, 10 соат давомида ортиқча иш бўлмайди. Қонуннинг ушбу банди иш берувчилар ва ходимларга муайян иш ҳафтасини белгилаш мажбуриятини юкламайди”, — деди Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот котиби Сакен Дилдахмет.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"