Жаҳон

Британия «Челси»ни сотишдан тушган пулларни Украинадан ташқарида ишлатишни тақиқлади

«Челси»ни сотишдан олдин Британия расмийлари ва клубнинг собиқ эгаси Роман Абрамович ўртасида келишувга эришилган

Британия «Челси»ни сотишдан тушган пулларни Украинадан ташқарида ишлатишни тақиқлади

 

Уруш қурбонлари жамғармаси раҳбари Майк Пенроузнинг сўзларига кўра, «Челси»ни сотишдан олдин Британия ҳукумати расмийлари ва клубнинг собиқ эгаси Роман Абрамович ўртасида келишувга эришилган бўлиб, унга кўра жамғарма тушган маблағни «Украинадаги барча уруш қурбонларига» ёрдам бериш учун ишлатиши керак.

 

Клуб сотилганидан бир йил ўтиб, Пенроузнинг таъкидлашича, Буюк Британия ҳукумати янги шарт қўйган, унга кўра, фонд ўз фаолиятини «Украинанинг географик чегаралари» билан чеклаган тақдирдагина пул олади. Маълум қилинишичам жамғарма бу шартга рози эмас, чунки улар мавжуд маблағлар турли мамлакатлардаги, шу жумладан Буюк Британиядаги украиналик қочқинларга ёрдам бериш учун йўналтирилиши керак, деб ҳисоблашади.

 

«Бундай катта миқдордаги пул билан - тахминан 2,35 миллиард фунт стерлинг - қаерда яшашларидан қатъи назар, энг заифларга ёрдам бермаслик ғояси деярли уятсиз. Ҳукуматдан бизни барча украиналиклар, жамоалар ва уларни қабул қилган одамларга ёрдам бериш имкониятини чеклайдиган сиёсий шартлар қўймасдан бизга маблағ билан таъминлашни сўраймиз», — деди у.

 

Пенроузнинг таъкидлашича, Буюк Британия расмийлари фонднинг Россия ва Беларус, шунингдек, ушбу мамлакатлар ҳукуматлари билан алоқадор бўлиши мумкин бўлган ташкилотлар билан ҳамкорлигига қарши, чунки улар санкциялар шу тарзда бузилиши мумкинлигидан қўрқишади.

 

Маълумот учун, 2022 йилнинг март ойида Роман Абрамович 2003 йилдан бери эгалик қилиб келаётган «Челси» футбол клубини сотишини эълон қилган эди. Натижада май ойида клубни америкалик тадбиркор сотиб олган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.