Жаҳон

Зеленский Байденни Украинани НАТОга ҳозир таклиф қилишга чақирди

Бу сигнал биз учун жуда муҳим — Зеленский.

Зеленский Байденни Украинани НАТОга ҳозир таклиф қилишга чақирди

 

Президент Владимир Зеленский Америка етакчиси Жо Байденни Украинани уруш тугаганидан кейин альянсга аъзо бўлиши мумкин бўлса ҳам, ҳозир НАТОга таклиф қилишга чақирди.

 

Зеленскийнинг таъкидлашича, Байден мамлакат Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлиш-бўлмаслигини ҳал қилади.

 

“У бизнинг НАТОдаги келажагимизни қўллаб-қувватлайди, аммо ҳозир таклиф Украина аскарлари учун катта ёрдам бўлади”, — деди Зеленский.

 

Унинг айтишича, Украина ҳарбий можаро тугагунига қадар мамлакат НАТОга қабул қилинмаслигини тушунади, бироқ украиналиклар бу масалада иттифоқчиларнинг ёрдамини ҳис қилишлари муҳим.

 

"Биз ҳаммамиз тушунамиз. Лекин бу сигнал ҳақиқатан ҳам жуда муҳим", — деб таъкидлади Зеленский ва бу Байденнинг қарорига боғлиқлигини қўшимча қилди.

 

Аввалроқ Зеленский Украинанинг НАТОга кириши алгоритмини талаб қилган ва Вилнюсга сафари шартларини айтиб ўтган эди.

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

Мутахассислар бундай ҳужумлар юк ташиш ва энергия ресурслари экспортига жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.