Жаҳон

Дубайда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқарадиган дунёдаги энг йирик завод очилди

Лойиҳа қиймати бир млрд доллардан ортиқ.

Дубайда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқарадиган дунёдаги энг йирик завод очилди

 

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган дунёдаги энг йирик чиқиндилардан энергия ишлаб чиқарувчи завод очилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

 

Муассасани Дубай валиаҳд шаҳзодаси расман очиб берган. Завод йилига 2 миллион тонна чиқиндини атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмасдан қайта ишлай олади. У 220 МВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаришга қодир, бу эса 135 минг уй-жойга хизмат кўрсатиш учун етарли.

 

Бундан ташқари, аввалроқ 2021 йилда БАА 2050 йилгача мамлакатнинг углерод нейтраллигига эришишга қаратилган «Neto Zero» стратегик ташаббусини эълон қилган эди. Ташаббус тоза энергия манбаларидан фойдаланишга қаратилган. 2022 йил декабрь ҳолатига кўра, БАА 15 йил давомида бундай лойиҳаларга 40 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

custom img

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

Таълим вазирлиги араб тилини ўқитиш дастурини тасдиқлади, дарслар 1 сентябрдан бошланади.

custom img

Нью-Йоркдаги 174 йиллик тарихий черков бутунлай ёниб кетди

Бруклиндаги тарихий черков икки соат ичида кулга айланди.

custom img

Исроилнинг Ливандаги ҳаракатлари АҚШ-Эрон келишувига зарба бериши мумкин — WP

АҚШ разведкаси Нетаняхунинг Ливандаги сиёсати Трамп маъмурияти ва Эрон ўртасидаги келишувга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"