Жаҳон

Чўкиб кетган «Титан»га эгалик қилувчи компания фаолиятини тўхтатди

OceanGate компанияси барча тижорат операциялари тўхтатилганини эълон қилди.

Чўкиб кетган «Титан»га эгалик қилувчи компания фаолиятини тўхтатди

 

Атлантика океанида ҳалокатга учраган «Титан» сув ости кемасига эгалик қилувчи OceanGate Expeditions компанияси фаолиятини тўхтатганини маълум қилди. 

 

«OceanGate батискафларнинг барча разведка ва тижорат операцияларини тўхтатди», — дейилади компания веб-сайтида. 

 

19 июнь куни бортида беш киши бўлган «Титан» батискафи «Титаник» кемасининг Атлантика океанида ғарқ бўлган жойига экспедиция вақтида ғойиб бўлган эди. 

 

22 июнь куни АҚШ қирғоқ хавфсизлиги қидирув гуруҳи аъзолари батискаф бўлаклари топилгани ҳақида хабар берди. Уларнинг ҳолати сув ости кемасида ичкарига йўналтирилган портлаш содир бўлганини кўрсатди. Тахминларга кўра, унинг бортидаги одамлар бир зумда ҳалок бўлган. 

 

«Титаник» 1912 йил 15 апрелда Саутҳэмптондан Нью-Йоркка кетаётганда айсберг билан тўқнашиб, чўкиб кетган. Ҳодиса оқибатида 1,5 мингга яқин одам ҳалок бўлган эди. 

 

OceanGate компанияси «Титаник» кемаси ғарқ бўлган ҳудудга экспедиция уюштириш билан шуғулланган. Сув ости туристлари кема қолдиқларини томоша қилиш учун 250 минг долларга чипта сотиб олишган. 

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди

Маблағ 20 дан ортиқ ислоҳот чораларини амалга ошириш шарти билан ажратилган.

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп

АҚШ президенти можаро бўйича якуний қарор Украина президенти билан келишмасдан қабул қилинмаслигини айтди.

Пeруда 6,7 магнитудали зилзила: ер силкиниши Колумбияда ҳам сезилди

Пeруда 6,7 магнитудали зилзила: ер силкиниши Колумбияда ҳам сезилди

Ҳудудларда аҳоли хавфсизлик мақсадида уйларини тарк этган.

Махфий маълумотлар Хитойга узатилганми? Nvidia’га қарши тергов бошланди

Махфий маълумотлар Хитойга узатилганми? Nvidia’га қарши тергов бошланди

Прокурорлар илғор чиплар ёки махфий маълумотлар Хитойга сизиб чиққан бўлиши мумкинлигини текширмоқда.

Эстония Россия билан чегарани ёпади: қарор 1 декабрдан кучга киради

Эстония Россия билан чегарани ёпади: қарор 1 декабрдан кучга киради

Эстония ҳукумати миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида Россия билан барча автомобиль чегара ўтказиш пунктларида ҳаракатни тўхтатишга қарор қилди.

Россия Украинага йирик ракета ва дрон ҳужумини амалга оширди: саккиз киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ракета ва дрон ҳужумини амалга оширди: саккиз киши ҳалок бўлди

Россия Украинага 400 дан ортиқ дрон ва 110 дан зиёд ракета учирди. Уларнинг 27 таси баллистик ракеталар бўлган.

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Украина президенти музокаралар учун нейтрал ҳудуд танланиши кераклигини таъкидлади.

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

Бемор касаллик аниқланишидан олдинги икки ой давомида хорижга чиқмаган.