Махфий маълумотлар Хитойга узатилганми? Nvidia’га қарши тергов бошланди
Прокурорлар илғор чиплар ёки махфий маълумотлар Хитойга сизиб чиққан бўлиши мумкинлигини текширмоқда.

АҚШнинг Калифорния штатида Nvidia компаниясига нисбатан тергов бошланди. Прокурорлар компаниянинг илғор чиплар ёки махфий маълумотлари Хитойга сизиб чиққан бўлиши мумкинлигини текширмоқда.
Калифорния бош прокурори Роб Бонта тергов доирасида Санта-Клара шаҳрида жойлашган технологик компанияга маълумот тақдим этиш бўйича сўров юборган.
Бонта Politico’га маълум қилишича, тергов Nvidia’нинг илғор чиплар ёки махфий компания маълумотлари Хитойга сизиб чиққан бўлиши мумкинлиги, шунингдек, компания инвесторлар ва жамоатчиликни чалғитган-чалғитмаганини аниқлашга қаратилган.
Терговга Jensen Huangнинг АҚШ разведка идоралари томонидан Хитойга жосусликда гумон қилинган аёл билан алоқаси ҳақидаги хабарлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги эса аёлнинг Хитой разведкасига алоқадорлиги ҳақидаги даъволарни туҳмат деб баҳолаган.
Маълумотларга кўра, 12 ноябрь куни Jensen Huang Nvidia бош директори ва президенти лавозимларидан, шунингдек, компания директорлар кенгашидан истеъфога чиққан.








