Жаҳон

Украина Ғарб томонидан ваъда қилинган оғир қуролларнинг фақат ярмини олди

Ҳамкорларнинг Украина олдидаги барча рўйхатга олинган мажбуриятлар миқдори жами 165 млрд еврога етган.

Украина Ғарб томонидан ваъда қилинган оғир қуролларнинг фақат ярмини олди

 

Украина Ғарб давлатлари ваъда қилган оғир қуролларнинг ярмидан бир оз кўпроғини олди ва иттифоқчилар камроқ янги мажбуриятларни ўз зиммаларига ола бошладилар, дейилади Кил Жаҳон иқтисодиёти институти ҳисоботида.

 

Институт маълумотларига кўра, Ғарб давлатларидан Киевга ҳарбий, гуманитар ва иқтисодий ёрдам кўрсатиш бўйича янги ваъдаларнинг сўнгги чўққиси Россия истилоси бошланганининг бир йиллиги арафасида кузатилган. Кейинги ҳисобот даврида — 2023 йилнинг 25 февралидан 31 майгача иттифоқчиларнинг фаоллиги пасайди, дейди экспертлар.

 

Таъкидланишича, бу даврда Украина олдидаги барча рўйхатга олинган мажбуриятлар миқдори 13 миллиард еврога ошиб, жами 165 миллиард еврога етди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу мажбуриятларнинг аксарияти қурол билан боғлиқ, чунки Украина қарши ҳужумга тайёрланаётган эди.

 

«Ҳарбий мажбуриятларга бўлган эътиборга қарамай, амалдаги етказиб беришлар ваъда қилинганидан анча паст бўлди. Умуман олганда, ваъда қилинган қуролларнинг фақат ярмидан сал кўпи етказилди», — дейилади ҳисоботда.

 

Мутахассислар, шунингдек, ваъдалар ва этказиб беришлар ўртасидаги тафовут Украинанинг АҚШ, Германия ва Буюк Британия каби энг йирик иттифоқчилари контекстида кўпроқ сезилишини таъкидладилар. Шу билан бирга, Шарқий Европа мамлакатлари, жумладан Чехия, Словения, Польша ва Словакия ваъда қилинган оғир қуролларнинг 80 фоиздан ортиғини етказиб берган.

 

Маълумот учун, Ғарб давлатлари Россиянинг кенг кўламли босқинининг бошланишидан деярли бир йил ўтгач, Украинани оғир қуроллар билан таъминлашга қарор қилишган эди. Кил Жаҳон Иқтисодиёти Институти июль ойи бошида хабар қилганидек, 471 та танк Украинага топширилган, яна 286 таси кейинроқ топширилиши режалаштирилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.