Ўзбекистон

Саудия Фарғонада туристик дам олиш маскани барпо этмоқчи

Ўзбекистоннинг Жиддадаги консуллигида саудиялик тадбиркорлар билан музокара ўтказилди

Саудия Фарғонада туристик дам олиш маскани барпо этмоқчи

 

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консуллигида саудиялик тадбиркор Бассам ал-Саади билан музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё». Учрашувда Ўзбекистон сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Бассам ал-Саади мамлакат Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистондаги бизнесини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётганини билдирди.

 

«Биз ҳамкорларимиз билан Фарғона шаҳрида туристик дам олиш масканини барпо этиш лойиҳаси учун 3 миллион доллар миқдоридаги маблағни киритишни режалаштиряпмиз. Ушбу дам олиш маскани лойиҳасида 5 та катта вилла, 9 дона ўрта ва 15 та кичик виллалар ҳамда савдо маркази ва болалар ўйингоҳи қурилиши назарда тутилмоқда», — деди у.

 

Учрашув якунида саудиялик тадбиркор билан мамлакатдаги бошқа лойиҳаларга ҳам инвестиция киритиш имкониятларини ўрганиш бўйича келишиб олинди. 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.