Илон Маск Украина учун даҳшатли келажакни башорат қилди
Украиналиклар йўқ нарса учун ўлмоқда, чунки Россия барибир можарода ғалаба қозонади, дейди америкалик тадбиркор

Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск Илон Маск Украина учун даҳшатли келажакни башорат қилди.
«Қайси томон кучли мустаҳкамланган позицияларга қарши ҳужумга ўтса, у яна кўп аскарларини йўқотади. Бундан ташқари, Россия Украинадан тахминан тўртдан бирга кўп, шунинг учун у можарода ғалаба қозонади», — деди у.
Агар Украина ҳужуми катта йўқотишлар туфайли муваффақиятсизликка учраса, Россия армияси ҳаттоки анча кўпроқ ҳудудларни эгаллаб олиши мумкин, дея қўшимча қилди Маск.







