Жаҳон

Грузияда ноқулай об-ҳаво сабаб Кутаиси аэропорти вақтинча ёпилди

Айтилишича, аэропорт залларидан бирида томнинг бир қисми қулаб тушган, биноларнинг бир қисми сув остида қолган ва электр қуввати ўчирилган.

Грузияда ноқулай об-ҳаво сабаб Кутаиси аэропорти вақтинча ёпилди

 

Грузия аэропортлари иттифоқи Кутаиси халқаро аэропорти сув босишига олиб келган кучли ёмғир туфайли вақтинча ёпилганини маълум қилди, дея хабар берди «Новости-Грузия» ахборот агентлиги.

 

«Кучли ёмғир туфайли аэропорт йўловчи терминали иши тўхтаб қолди. Ушбу босқичда барча эҳтиёт чоралари кўрилган. Кутаиси халқаро аэропортида режалаштирилган рейслар Тбилисига йўналтирилмоқда», — дейилади хабарда.

 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аэропорт залларидан бирида томнинг бир қисми қулаб тушган, биноларнинг бир қисми сув остида қолган ва электр қуввати ўчирилган.

 

Аэропорт веб-сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, Wizz Air авиакомпаниясининг Дортмунд, Париж, Барселона, ​​Минскдан Belavia рейслари, шунингдек, Кутаисидан Минск, Салоники, Познань ва Прагага парвозлар ҳам кечиктирилди ёки бекор қилинди.

 

Грузиянинг турли ҳудудларида ноқулай об-ҳаво 12 июль эрталабгача давом этади, деб хабар берди Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш миллий агентлиги.

 

Шарқий Грузияда, денгизда, қисқа муддатли ва кучли ёмғир, момақалдироқ, дўл, Аджара қирғоғида бўрон бўлиши кутилмоқда. Ғарбдан кучли шамол эсади. Аҳоли мумкин бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар ҳақида огоҳлантирилмоқда.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.