0

НАТО давлатлари Украинани альянсга қабул қилишга рози бўлди

Шунингдек, Украинанинг альянсга қўшилиши учун аъзолик бўйича ҳаракатлар режаси талаби бекор қилинади

НАТО давлатлари Украинани альянсга қабул қилишга рози бўлди

 

НАТО давлатлари Украинанинг альянсга қўшилиши учун аъзолик бўйича ҳаракатлар режаси (MAP) талабини бекор қилишга келишиб олдилар, деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Вилнюсдаги саммитнинг биринчи куни якунида бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Бу ҳақда «Новая газета Европа» хабар бермоқда.

 

Иттифоқчилар, шунингдек, Украина армиясини модернизация қилиш ва НАТО стандартларига тўлиқ ўтиш учун йилига 500 миллион долларлик бюджет билан Украинани кўп йиллик қўллаб-қувватлаш дастурига келишиб олдилар. Бундан ташқари, мамлакатлар НАТО-Украина кенгашини тузишга қарор қилишди, унинг биринчи йиғилиши 12 июль куни бўлиб ўтади.

 

Столтенбергнинг таъкидлашича, Украина барча иттифоқчилар келишиб, шартлар бажарилганда НАТОга таклиф олади. Шунингдек, у бугун Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишини маълум қилди.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"