Ўзбекистон

Бош прокуратура Бухорода яшиллик даражаси қисқаргани юзасидан текширув бошлади

Ҳолат юзасидан бир қатор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура Бухорода яшиллик даражаси қисқаргани юзасидан текширув бошлади

 

Аввалроқ қурилиш ишларининг жадаллашуви натижасида яшиллик даражаси 2022 йилда 2017 йилга нисбатан Бухоро шаҳрининг марказий 37 фоизга қисқаргани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолат юзасидан Прокуратура органлари томонидан фуқароларнинг хабарига асосан Бухоро шаҳрида экология билан боғлиқ қўпол қонунбузилиш ҳолати фош этилди.

 

Аниқланишича, 2022 йил 1 октябрь куни «BUKHARA G.C.» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан Б.Нақшбанд кўчасидаги мавжуд бўлган қимматбаҳо 22 туп қарағай дарахтлари ноқонуний кесилиб, табиатга жиддий зиён етказилган.

 

Бироқ, мазкур ҳолат Бухоро вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мансабдор шахслари томонидан енгилроқ жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирилган, шунингдек, ноқонуний кесилган дарахтларларни олиб қўйиш ўрнига ҳуқуқбузарларнинг ўзига топшириб корхона томонидан шахсий манфаатларда ишлатиб юборилишига йўл қўйилган.

 

Шу билан бирга, дарахт кесганларга нисбатан янги дарахт экиб бериш мажбурияти юкланмаган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатиш ва айбдор шахсларга нисбатан таъсирли процессуал мажбурлов чораларини қўллаш масаласи ҳал этилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бош прокуратура Бухорода яшиллик даражаси қисқаргани юзасидан текширув бошлади | Zamon.uz