Ўзбекистон

Тошкентда яна электр таъминоти тўхтатилади

Пойтахтдаги 3 та туманда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Тошкентда яна электр таъминоти тўхтатилади

 

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳридаги 3 та туманнинг айрим кўчаларида 13 июль куни соат 00:00 дан 08:00 га қадар электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

 

Хусусан:

 

  • Мирзо Улуғбек туманидаги «Яланғоч» подстанциясидаги қуввати 10000 кВА бўлган куч трансформаторини 16000 кВА қувватлисига алмаштириш ишлари олиб борилиши сабабли «Яланғоч», «Катта яланғоч», «Аҳмад Югнакий», «Тракторсозлар», «Азамат», «Ҳумоюн» МФЙлари ҳамда «ТТЗ-1», 2-, 3- ва 4-мавзеларидаги истеъмолчилар 00:00 дан соат 05:00 га қадар;
  • Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110 кВ бўлган электр узатиш кабель тармоғида монтаж ишлари олиб борилиши ҳамда ушбу ишларни хавфсиз бажариш мақсадида соат тонгги 00:00 дан 08:00 га қадар:
  • Олмазор тумани: «Иброҳим ота», «Чуқурсой», «Аҳил», «Мояриқ» МФЙларида аҳоли хонадонлари ҳамда Жоме мавзесининг тадбиркорлик субъектлари;
  • Юнусобод тумани: «Ҳасанбой», «Катта Ҳасанбой», «Шарқ ҳақиқати», «Туркистон», «Йўлариқ», «Акбаробод», «Тикланиш», «Астробод», «Ҳамкоробод», «Исломобод», «Собиробод», «Нурмакон», «Мингчинор» МФЙларининг қисман кўчалари ва Иссиқлик маркази вақтинчалик электр таъминотидан ажратилади.

 

Таъкидланишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик мақсадида Тошкент шаҳрида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берилганди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.