Жаҳон

БМТ Қуръон ва муқаддас китобларни ёқиб юборишни қораловчи резолюция қабул қилди

28 давлат, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам БМТнинг бу резолюциясини ёқлаб овоз берган.

БМТ Қуръон ва муқаддас китобларни ёқиб юборишни қораловчи резолюция қабул қилди

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши овоз бериш натижаларига кўра, муқаддас китобларни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатларни қораловчи резолюцияни қабул қилди. 

 

"Кенгаш сўнгги пайтларда Қуръони каримнинг оммавий ва қасддан таҳқирланишини қоралайди ва қатъиян рад этади ҳамда ушбу диний нафрат ҳаракатлари учун жавобгарларни давлатларнинг халқаро инсон ҳуқуқларидан келиб чиқадиган мажбуриятларига мувофиқ жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлайди", — дейилади ҳужжатда.

 

Резолюцияни 28 давлат вакиллари ёқлаб, 12 таси қарши, 7 нафар делегат бетараф овоз берди.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органи давлатларни диний нафрат сўзлари ёки "камситиш, адоват ва зўравонликни қўзғатувчи" ҳаракатлар учун жавобгарликка тортилишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган бўшлиқларни аниқлаш учун ўзларининг миллий қонунлари, сиёсатлари ва қонунларни қўллаш тизимини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда.

 

Кенгаш БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг барча тегишли махсус тартиб-қоидаларини ўз ваколатлари доирасида диний адоватни қўзғатишни, жумладан, муқаддас китобларни таҳқирлаш ҳаракатларини қоралашга чақирди.

 

Июнь ойи охирида ироқлик қочқин Салван Момика Стокголмда Қурбон ҳайитини нишонлаш чоғида Қуръон мусҳафини ёқиб юборган эди. Қуръоннинг ёқиб юборилиши мусулмон оламининг кескин муносабатига сабаб бўлди.

 

Воқеа Жазоир, Афғонистон, Миср, Индонезия, Ливан, Сурия, Туркия, Ўзбекистон, Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмад Абул Ғойт ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жассим ал-Будайве томонидан қораланди. Резолюцияни қўллаб-қувватлаган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

 

Ҳужжатга 12 давлат, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Литва ва Бельгия қарши овоз берган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

БМТ Қуръон ва муқаддас китобларни ёқиб юборишни қораловчи резолюция қабул қилди | Zamon.uz