Ўзбекистон

Асосий талаб – халқнинг давлатдан розилигига эришиш

Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари бугун бевосита давлат раҳбарига мурожаат қилиш, халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида самарали ҳал этишнинг таъсирчан механизмига айланди.с

Асосий талаб – халқнинг давлатдан розилигига эришиш

 

 

Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари бугун бевосита давлат раҳбарига мурожаат қилиш, халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида самарали ҳал этишнинг таъсирчан механизмига айланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг энг самарали ва тизимли фаолиятини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.

 

Биргина Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхоналарининг виртуал тизим ҳисоботлари орқали жорий йилнинг биринчи ярмидаги фаолиятини сарҳисоб қиладиган бўлсак, ўтган даврда виртуал ва Халқ қабулхоналарига 61 мингдан ортиқ юридик ва жисмоний шахслардан турли масалаларда мурожаатлар келиб тушган.

 

Эътиборлиси, бу мурожаатларнинг 40 мингга яқини (73 фоизи) қаноатлантирилган. 866 таси рад этилган, 185 таси кўрмасдан қолдирилган, 13 мингга яқини бўйича асосли тушунтириш берилган. Вилоят аҳолиси томонидан асосан, пенсия таъминоти ва ижтимоий ҳимоя (5,4 минг), суд қарорларини ижро этиш, алимент ва қарз ундириш (5,4 минг), электр энергияси (4,6 минг), газ таъминоти (4,1 Та), ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш (4,5 минг), моддий ёрдам ва ҳомийлик (3,6 минг), уй-жой (1,8 минг), бандлик (1,6 минг), йўл инфратузилмаси (1,5 минг), даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш (1,4 минг), ер муносабатлари (1,2 минг), ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари фаолияти (1,2 минг), меҳнатга ҳақ тўлаш (1,1 минг), маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш (1026) ва ичимлик суви таъминоти (1079) масалалари кўтарилган.

 

Халқ билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида вазирлик ва идоралар, секторлар, шаҳар ва туманлардаги барча даражадаги ташкилотлар раҳбарлари томонидан жойларда ўтказилаётган оммавий сайёр қабуллар ҳам яхши самара бермоқда. Жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоятда 1798 маротаба ана шундай оммавий қабуллар ўтказилди.

 

Қабуллар давомида 18458 нафар фуқародан 19070 та мурожаат келиб тушди ва 8705 таси (45 фоизи) ижобий ҳал этилган.

 

Жумладан, Самарқанд вилояти ҳокими, биринчи сектор раҳбарининг Жомбой тумани Олмазор маҳалласидаги сайёр қабулида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар асосида маҳалланинг 7 қишлоғига 305 дона таянч бетон устунлар, 12,0 километр СИП кабеллари, 6 дона қўшимча трансформатор ўрнатилмоқда. 5 километр ички тупроқ йўллари шағаллаштирилди. Яна 15,5 километр ички йўлларни таъмирлаш ишлари бошланди. Маҳалладаги 41-умумий ўрта таълим мактаби реконструкциясига киришилди.

 

Пастдарғом тумани ҳокими, биринчи сектор раҳбарининг Амир Темур номли маҳалласидаги сайёр қабулидан сўнг ҳудуддаги трансформатор пункти таъмирланди. Қўшработ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи, тўртинчи сектор раҳбарининг Озод маҳалласида ўтказган сайёр қабулида фуқаро Баҳром Раҳмонов қишлоғи ҳудудидаги таъмирталаб электр тармоқларини янгисига алмаштириб беришда амалий ёрдам сўраган эди.

 

Бу масала ҳам қисқа вақтда ижобий ҳал этилди.

 

Тайлоқ тумани Шопўлот маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда эса маҳалланинг бир гуруҳ фуқаролари ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашда амалий ёрдам бериш тўғрисида мурожаат қилган эди. Мазкур мурожаат Халқ қабулхонаси назорати остида жойида кўриб чиқилди ва 1,5 километр сув тармоғини тортиш ишлари амалга оширилиб, 50 хонадон ичимлик суви билан таъминланди. Сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларнинг белгиланган тартибда кўриб чиқилиши алоҳида назоратга олиниб, виртуал тизим орқали тегишли масъул идора ва ташкилотларга юборилмоқда.

 

Аҳолининг давлатдан ва ислоҳотлардан розилигига эришиш борасида бевосита Халқ қабулхоналари томонидан ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, вилоят Халқ қабулхонаси ташаббуси билан Пайариқ тумани Сарбозор маҳалласи Ўртасайдов қишлоғида яшовчи А.Очиловнинг уй-жойи ўта таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги аниқланиб, ҳомийлар жалб қилинган ҳолда хонадон тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилди.

 

Туманнинг Кўлтўсин маҳалласида яшовчи, боқувчисини йўқотган Г.Отамуродованинг уй-жойи ҳам шу тартибда таъмирланди. Булунғур тумани Янгиариқ маҳалласи аҳолисини жуда кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолар ҳам Халқ қабулхонаси ташаббуси билан бартараф қилинди. Яъни 1,5 километр ариқ-зовурлар тозаланди, 2 километрдан ортиқ ички йўллар шағаллаштирилиб, ҳозирда 1,3 километр йўлга асфальт ётқизилмоқда.

 

Қўшработ тумани Намуна маҳалласи яшовчи Элмурод Хўжановнинг қишлоқ ҳудудидаги йўлларни таъмирлаб, асфальт қилиб бериш бўйича туман Халқ қабулхонасига қилган мурожаати жойига чиқиб ўрганилгач, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан қишлоқдаги 1,2 километр йўлга асфальт қопламаси ётқизилди, 2 километр йўл қум-шағал ётқизилиб, таъмирланди. Иштихон тумани Зарбанд маҳалласида яшовчи фуқаро М.Нурсодиқовнинг турмуш ўртоғида мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишда амалий ёрдам сўраб туман Халқ қабулхонасига мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди. Бемор вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида имтиёзли йўлланма асосида даволаниб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди ва саломатлиги тикланди.

 

Бу каби мисолларни кўп келтириш мумкин. Муҳими, аҳолининг Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига ҳар бир мурожаати ижобий ҳал этилишига эришилмоқда. Шу билан бирга аҳоли мурожаатлари ҳамда аниқланган муаммоларга эътиборсизлик қилган, бу борада қонун бузилишига йўл қўйган 350 дан ортиқ мансабдор шахслар бўйича Халқ қабулхоналари томонидан маҳаллий кенгашларга ахборот ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига тақдимнома ва таклифлар киритилган. Ушбу ҳужжатлар асосида 303 нафар масъул ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"