Ўзбекистон

«Ўзбекистон темир йўллари»га янги раҳбар келди

11 июль куни бўлиб ўтган президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида АЖ раиси Ҳусниддин Ҳосилов лавозимидан озод этилганди.

«Ўзбекистон темир йўллари»га янги раҳбар келди

 

Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

 

Зуфар Нарзуллаев 2017 йилдан буён «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди. 2017—2022 йилларда республика миқёсида кўп қаватли уй-жойлар қурилишига буюртмачилик қилган компания 56 минг хонадондан иборат 1 228 та уй-жой барпо этган.

 

Шунингдек, Зуфар Нарзуллаев 2009—2016 йилларда темир йўл тизимида капитал қурилиш дирекциясига раҳбарлик қилган ва «Ангрен—Поп» темир йўли қурилишида фаоллик кўрсатган. 2016—2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган.

 

Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни бўлиб ўтган президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Ҳусниддин Ҳосилов лавозимидан озод этилганди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.