Сиёсат

Рус тилининг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни мустаҳкамланмоқда

МДҲ шафелигида рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро ташкилот тузилаётгани айтилмоқда.

Рус тилининг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни мустаҳкамланмоқда

 

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) шафелигида рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро ташкилот тузилмоқда, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси. 

 

МДҲ штаб-квартирасида мазкур ташкилот фаолиятини таъсис этувчи ва тартибга солувчи ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

 

Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

 

“Мутахассислар қатор давлатлардан келиб тушган ҳужжатлар бўйича таклифларни кўриб чиқдилар ва бўлиб ўтган муҳокамани инобатга олган ҳолда Рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси ва унинг Низоми бўйича умумий келишиб олдилар”, дейилади хабарда.

 

Айтилишича, қолган масалалар яқин кунларда эксперт гуруҳининг қўшимча йиғилишида келишиб олинади.

 

Эслатиб ўтамиз, МДҲ шафелигида Рус тили бўйича халқаро ташкилотни яратиш ташаббуси Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевга тегишли. Ўтган йилнинг октябрь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида МДҲ давлатлари раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланган эди. Шу билан бирга, ташкилот Концепцияси тасдиқланди.

 

Концепцияга мувофиқ, МДҲ Ижроия қўмитасига Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ҳукуматлари билан биргаликда тузилаётган халқаро ташкилотни таъсис этувчи ва фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш топширилди.

 

Россотрудничество услубий фаолияти доирасида 60 дан ортиқ мамлакатлардан 300 дан ортиқ ўқитувчилар ушбу ва бошқа масалалар билан шуғулланишди. Тингловчиларнинг аксарияти Ўзбекистон, Қирғизистон ва Грузиядан бўлган. Шунингдек, тадбирда иштирок этган ўқитувчилар сони бўйича етакчи 10 та давлатдан Тожикистон, Қозоғистон, Арманистон, Туркия, Греция, Беларусь ва Испания жой олди.

 

Бутун дунё рус тили ўқитувчилари томонидан бундай услубий тадбирларга катта қизиқиш билдирилганлиги сабабли, 2023 йилда "Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш институти" Россотрудничество билан биргаликда бундай услубий тадбирларнинг яна иккитасини ўтказади. Биринчиси 9-16 сентябрь кунлари, иккинчиси 21-28 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

 

Уларда иштирок этиш учун ариза шаклни тўлдириб, электрон шаклда юбориш мумкин.

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга ўзбек миллий айвонлари учун миннатдорлик билдирди

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга ўзбек миллий айвонлари учун миннатдорлик билдирди

АҚШ Президенти Вашингтонда ўрнатилган ўзбек миллий айвонларини яратган ҳунармандларнинг маҳоратини юқори баҳолаб, уларни ҳақиқий истеъдод соҳиблари деб атади.

Иордания Подшоҳи Мирзиёевга “Ал Ҳусайн ибн Али” орденини топширди

Иордания Подшоҳи Мирзиёевга “Ал Ҳусайн ибн Али” орденини топширди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Абдулла II ибн ал-Ҳусайнни “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи: расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи: расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Расмий маросимдан сўнг Ўзбекистон ва Иордания етакчилари олий даражадаги музокараларни бошлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Унда икки мамлакат делегациялари ва Иордания қироллик оиласи аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Туркия компаниялари мисни қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка таклиф этилди.

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорона ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга очиқ экани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Икки давлат раҳбарлари олий даражадаги келишувлар ижроси учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилади.