Ўзбекистон

Қидирувда бўлган 16 ёшли йигит қайта жиноят содир этаётганида ушланди

Йигитча дам олишга бирга келган танишининг автомобилини олиб қочган

Қидирувда бўлган 16 ёшли йигит қайта жиноят содир этаётганида ушланди

 

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотларига кўра, 16 июль куни Сурхондарёда дам олаётган қашқадарёлик 34 ёшли эркак вилоят ИИБга қўнғироқ қилиб, санатория автотураргоҳида турган ўзига тегишли бўлган Cobalt автомашинасини ўзи билан келган йигит ўғирлаб кетганини маълум қилиб, автомашинани топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

 

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу турдаги жиноятни содир қилганлиги учун судланган ва ҳозирда қидирувда бўлган вояга етмаган 16 ёшли йигит содир этилгани аниқланиб, гумонланувчи ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-модаси 2-қисми «а» банди (транспорт воситасини такроран ёки хавфли рецидивист томонидан олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлланилган.

 

Ҳозирда, ушбу шахс бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳамда нима сабабдан яна ушбу турдаги жиноятга қўл ўрганлиги текширилмоқда.

Икки давлатда ишлаганлар учун пенсия стажи қўшилади: Ўзбекистон ва Қирғизистон келишди

Икки давлатда ишлаганлар учун пенсия стажи қўшилади: Ўзбекистон ва Қирғизистон келишди

Келишувга кўра, бир мамлакатда тўпланган иш стажи пенсия олиш учун етарли бўлмаса, бошқа давлатда ишлаган даври ҳам ҳисобга олинади.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади: қайси манзилларда ва қачонгача?

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади: қайси манзилларда ва қачонгача?

Туманларда газ қувурларини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари якунлангач, босқичма-босқич қайта тикланади.

Зарарли APK-файллар ортидан 79 млрд сўм йўқотилди: Марказий банк огоҳлантирди

Зарарли APK-файллар ортидан 79 млрд сўм йўқотилди: Марказий банк огоҳлантирди

Ўзбекистонда киберфирибгарлик оқибатида фуқароларга 278,3 миллиард сўм зарар етказилган.

Наманганда ноқонуний дори омбори фош этилди: 23 мингдан ортиқ дори топилди

Наманганда ноқонуний дори омбори фош этилди: 23 мингдан ортиқ дори топилди

Уларнинг дастлабки қиймати 3,3 миллиард сўмдан ошади.

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

2027 йилдан спорт мусобақалари ғолибларига диплом ва сертификатлар электрон шаклда берилади.

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда фаол ривожланаётгани қайд этилди.

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль руль бошқарувида юзага келган техник носозлик сабаб бўлган.