Ўзбекистон

Ўзбекистонда умумий қуввати 15 гигаваттдан ортиқ қуёш ва шамол станциялари барпо этилади

Шавкат Мирзиёев Сергелига борди

Ўзбекистонда умумий қуввати 15 гигаваттдан ортиқ қуёш ва шамол станциялари барпо этилади

 

Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Тошкентнинг Сергели туманидаги ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.

 

 

Президент матбуот хизмати маълумотларига кўра, жорий йилнинг май ойида ишга туширилган ушбу корхонада 350 дан ортиқ турдаги, йилига 30 минг тонна алюмин профиль ишлаб чиқарилиши мумкин. Давлат раҳбари бу ердаги иш жараёни ва маҳсулотларни кўздан кечирди.

 

«Дунёдаги етакчи компаниялар билан биргаликда умумий қуввати 15 гигаваттдан ортиқ қуёш ва шамол станцияларини барпо этмоқчимиз. ‘Яшил’ энергетика - маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун тайёр бозор, катта имконият. Фақат асосий талаб — сифат», - деди Президент.

 

Корхонага Италия, Жанубий Корея ва Туркиядан энг замонавий ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатилган. Натижада 400 та янги иш ўрни яратилган. Сентябрь ойидан қўшимча янги 130 турдаги алюмин профиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Қайд этилишича, импорт ўрнини босишдан ташқари, маҳсулотларнинг бир қисмини экспортга йўналтириш режалаштирилган.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"