Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 3 киши канализацияда заҳарланиб вафот этди

Канализация қудуғига тушиб, тозалаш ишларини олиб бораётганда заҳарланган 57 ёшли ишчини қутқариш учун тушган 3 киши ҳам ҳушидан кетган.

Тошкент вилоятида 3 киши канализацияда заҳарланиб вафот этди

 

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 3 киши kanalizatsiyada заҳарланиб вафот этди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz».

 

Аниқланишича, 20 июль куни «Тошкент коммунал қурилиш сервис» МЧЖ ишчиси — 57 ёшли Қ.А. шаҳарнинг «Тўйтепа» МФЙсида жойлашган сув оқова тармоғи (канализация) қудуғига тушиб, тозалаш ишларини олиб бораётган бўлган. Шу вақтда қудуқ ичидан чиққан заҳарли газ аралашмасидан бўғилиб, ҳушидан кетган.

 

Натижада ўша ерда бўлган С.М. (23 ёш), Э.К. (55 ёш) ва Ф. Ш. (27 ёш) қудуқ ичига ёрдам бериш мақсадида тушган, аммо улар ҳам ҳушидан кетган.

 

Оқибатда Қ.А., С.М. ва Э.К. воқеа жойида вафот этган. Ф.Ш. эса ҳушсиз ҳолда жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, фуқароларнинг ўлимига водород сулфиддан ўткир заҳарланиш, ўткир нафас, юрак-қон томир етишмовчилиги кабилар кўрсатилган.

custom img

Жиззахда қарздорга тегишли нотурар бино хатланди

Мазкур чора қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида қўлланилди.

custom img

Нукусда МИБ орқали қидирувдаги 3 та машина топилди

Ижро ҳужжатига кўра, давлат муассасасининг 665 млн қарзи бўлган.

custom img

Сурхондарёда МИБ орқали бола онаси бағрига қайтди

Ижро ҳужжатига асосан, болани она тарбиясига олиб бериш белгиланган эди.

custom img

Фарғонада солиқ қарзи сабаб ғишт заводи хатланди

Эндиликда мол-мулк электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилади.

custom img

Тошкентда МИБ орқали тарихий китоблар давлатга қайтарилди

Экспертиза натижасига кўра, ушбу китоблар маданий ва тарихий аҳамиятга эга экани аниқланган.

custom img

Бекободда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк сотилди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг банкдан 9 млрд қарзи бўлган.

custom img

“Дўстлик”дан икки баробар катта: Қирғизистон билан янги чегара пости очилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги очиладиган пост юк ташиш муддатини бир ҳафтага қисқартириши кутилмоқда.

custom img

1 минг гектар ва 7 млрд доллар: Андижонда камида 70 минг юқори даромадли иш ўрни яратилади

Андижонда жорий йил учун режалаштирилган 3,5 млрд долларлик инвестициялар таркиби етарлича диверсификация қилинмагани қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"