Жаҳон

Ироқнинг Даниядаги элчихонаси олдида Қуръон ёқиб юборилди

Акцияга полиция қаршилик кўрсатмаган.

Ироқнинг Даниядаги элчихонаси олдида Қуръон ёқиб юборилди

 

Копенгагендаги Ироқ элчихонаси олдида ўта миллатчи «Даниялик ватанпарварлар» гуруҳи вакиллари митинг ўтказди. Тадбир давомида улар Қуръонни ёқиб юборишган, деб хабар берди Anadolu агентлиги.

 

Намойишчилар буни Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига яқинда уюштирилган ҳужумга норозилик сифатида уюштирганини айтишмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, намойишга полиция қаршилик кўрсатмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида ҳам Стокҳолмдаги Туркия элчихонаси олдида Қуръон ёқиб юборилган эди. Акцияни ўта ўнг ва исломга қарши «Қаттиқ курс» партиясининг даниялик-швед фаоли Расмус Палудан бошқарган. Шунингдек, июнь ойида ҳам ироқлик муҳожир Стокҳолмдаги бош масжид ёнида Қуръонни ёқиб юборган эди.

custom img

Афғонистонда зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ер қимирлаши Афғонистонга чегарадош мамлакатларда ҳам қайд этилди.

custom img

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"