Жаҳон

Ракеталар «ёмғири»: Украина Россияга зарбалар берди

Бу Киев режимининг Москвага учувчисиз самолётдан ҳужум уюштиришга биринчи уриниши эмас.

Ракеталар «ёмғири»: Украина Россияга зарбалар берди

 

Бугун эрталаб Киев режими Москвадаги объектларга иккита дрон билан террорчилик ҳужуми амалга оширишга уринган, иккаласи ҳам радиоэлектрон кураш тизими ёрдамида бостирилган, қурбонлар йўқ, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

 

24 июль куни эрталаб Киев режимининг икки учувчисиз учиш аппарати томонидан Москва шаҳридаги объектларга террорчилик ҳужуми уюштиришга уриниши олди олинди. Украинанинг иккита дрони радиоэлектрон кураш тизими ёрдамида бостирилди ва улар қулаб тушди, - дейилган вазирлик хабарида.

 

Жабрланганлар ёки қурбонлар йўқ.

 

Аввалроқ Москва мэри Сергей Собянин эрталаб соат 4 ларда дронлар 2 та нотурар жой биносига зарба бергани, жиддий вайронагарчиликлар ва қурбонлар йўқлигини маълум қилганди.

 

Пойтахт дептранс идораси, Комсомолский проспекти ва Лихачев проспектидаги транспорт ҳаракати тўсиб қўйилганини маълум қилди. РИА Новости мухбирининг хабар беришича, Лихачев проспекти, 15-уйда жойлашган “Леруа Мерлен” биноси ёнида тез ёрдам, полиция ва ўт ўчириш машиналари кўриниб турибди. ФСБ машинаси ҳам келган.

 

Бу Киев режимининг Москвага учувчисиз самолётдан ҳужум уюштиришга биринчи уриниши эмас. Хусусан 4 июль куни пойтахт вилоятида бешта дрон уриб туширилди: иккита УАВ Валуево қишлоғи яқинида йўқ қилинди, улар очиқ майдонга қулаб тушди ва яна бири Кубинка вилоятида. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Янги Москвада яна иккита дронни уриб туширди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.