Жаҳон

Беларус BRICSʼга аъзо бўлмоқчи

Мамлакат ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза топширди

Беларус BRICSʼга аъзо бўлмоқчи



Беларус президенти Александр Лукашенконинг BRICSʼга аъзо давлатлар раҳбарларига мамлакатни ушбу ташкилотга қабул қилиш тўғрисидаги расмий мурожаатлари юборилди. Бу ҳақда «Белта» хабар берди.

 

«Ушбу қарор анъанавий ҳамкорлар ва дўст давлатлар билан кўп томонлама форматларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича Беларус ёндашувларини амалга ошириш контекстида мутлақо мантиқий қадам бўлди. Бугунги кунга қадар 25 давлат BRICSʼга қўшилиш учун ариза топширган. Бу рўйхат доимий равишда кенгайиб бормоқда. Ва бу ажабланарли эмас», — дейди мамлакат ТИВ матбуот хизмати.

 

Айни пайтда дунё аҳолисининг 40 фоизддан ортиғи BRICSʼга аъзо мамлакатларда истиқомат қилади. Ассоциация давлатлари аллақачон жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 30 фоиздан ортиғини таъминламоқда. 

 

«Объектив воқеликлардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, BRICSʼнинг жаҳондаги аҳамияти ва таъсири барқарор равишда ошиб боради. Шу боис Беларус ҳам ассоциацияга аъзо бўлиш истагида ёлғиз эмас», — дея таъкидлади ТИВ.

 

Ҳозирда БРИКСда аъзолик мезонлари ёки унинг доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бошқа форматини белгилаш, масалан, «BRICSʼнинг дўстлари» ёки «BRICSʼга шерик давлатлар» ҳақида қизғин муҳокамалар олиб борилмоқда.

 

Беларус Ташқи ишлар вазирлари ўз тавсияларини 2023 йил августига мўлжалланган олий даражадаги саммит давомида кўриб чиқиш учун BRICSʼга  аъзо давлатлар раҳбарларига тақдим этишлари кутилмоқда.

 

Маълумот учун, BRICSʼга Бразилия, Хитой, Россия ва Жанубий Африка давлатлари аъзо саналади.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"