Жаҳон

Россияда Путин бошқаруви давридаги энг кам туғилиш ҳақида хабар бериш тақиқланди

Ҳукуматпараст Россия оммавий ахборот воситалари энди Владимир Путин даврида туғилиш инқирозини ёрита олмайди. Украинадаги уруш сабабли мамлакатда туғилиш даражаси энг паст даражага тушиб кетган

Россияда Путин бошқаруви давридаги энг кам туғилиш ҳақида хабар бериш тақиқланди

 

Ҳукуматпараст Россия оммавий ахборот воситалари энди Владимир Путин даврида туғилиш инқирозини ёрита олмайди, деб хабар бермоқда The Moscow Times. Нашрга яқин манбаларнинг фикрича, ҳатто «Росстат» статистикасини ҳам салбий тарзда ёритиш тақиқланган.

 

Тақиқ сўнгги ойда айниқса қаттиқлашди, дейди манбалардан бири — масалан, туғилиш даражасини қаттиқроқ цензура қилиш бўйича қўшимча кўрсатмалар олинган. Чеклов ҳақидаги қарор Путин ва соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг 12 июль куни бўлиб ўтган учрашувидан сўнг қабул қилинган. Шундан сўнг, Мурашко аёллар ҳуқуқларини чеклаш ҳақида бир қатор баёнотлар берди: у тиббий «аборт» учун дори-дармонларни сотишни чеклашни талаб қилди ва дорихоналар ва шифохоналарда улар устидан назоратни кучайтиришни ҳамда хусусий клиникаларда «аборт»ни тақиқлашга тайёрлигини эълон қилди.

 

Бундан ташқари, Мурашко таълим олиш ва шахсий ривожланиш истагида бўлган, лекин фарзанд кўрмайдиган аёлларни танқид қилди.

 

Нашрнинг қайд этишича, уруш ва сафарбарлик туфайли россияликлар миграциясининг сезиларли тўлқини фонида, «Росстат» ҳам Путин даврида туғилишнинг энг паст даражага тушиб кетганини қайд этган. Унга кўра, ҳозирда туғилишнинг нисбий коэффициенти 2023 йилнинг биринчи ярмида 1000 кишига 8,5 болани ташкил этди. Бу кўрсаткич фақат 1999 йилда пастроқ бўлиб, 1000 кишига 8,3 болага тушган.

 

Ушб қарорлар фонида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатни йўқ бўлиб кетишдан қутқариш учун фавқулодда чоралар кўришни таклиф қилди. Хусусан, аёлларнинг фарзанд кўришнинг ўртача ёшини қисқартириш, шунингдек, «аборт»га чеклов қўйиш ҳам кўзда тутилган. 

 

Бироқ, бошқа мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, «аборт»ни чеклаш туғилишга таъсир қилмайди — аёллар шунчаки ўзларини яхшироқ ҳимоя қила бошлайдилар ёки тақиқларга қарши йўлларни топадилар, дейди экспертлар.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"