Ўзбекистон

Тошкентда ҳарбий хизмат ўтаётган самарқандлик йигит вафот этди

24 ёшли аскар 27 июнь куни пневмония касаллигидан вафот этган. Аммо марҳумнинг оила аъзолари бунга шубҳа қилмоқда.

Тошкентда ҳарбий хизмат ўтаётган самарқандлик йигит вафот этди

 

ФВВ тизимидаги Тошкентда жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 24 яшар самарқандлик йигит вафот этди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди, дея ёзмоқда Газета.уз. 

 

Маълум қилинишича, Ургут тумани «Мингтепа» маҳалласида яшаган йигит Тошкентдаги ҳарбий қисмлардан бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган вақтида, яъни 27 июнь куни пневмония касаллигидан вафот этган. Аммо марҳумнинг оила аъзолари бунга шубҳа билдирмоқда.

 

«26 июнь куни укангизнинг мазаси йўқ, ҳарбий госпиталга тушиб қолди, келмасангиз бўлмайди, деб командири телефон қилди. 24 июнь куни тушликдан кейин [укам] билан гаплашган эдик. Соғлиғидан шикоят қилмаганди. Шифокор кўкариб кетган ҳолатда келди, деяпти. Пневмония ташхиси қўйилган. Командирлари бирданига ўзидан кетиб қолди, дейишди. Ўзидан кетиш жараёни, ҳарбий госпиталга кириб бориши [акс этган] видеотасвир керак бизга. Шу билан қизиқяпмиз», — дейди марҳумнинг акаси.

 

Унинг айтишича, укаси ўз ажали билан вафот этмаган.

 

«Саломатлигидан ҳеч қандай шикоят қилмаган, шифокор кўригида турмаган, военкоматдан яхши ўтган. Укамнинг бел соҳасида шилиниб кетган жойи бор, расм ва видеога олганмиз. Ўз ажали билан ўлмаган-да. Нимадир бўлган, биздан яширишяпти. Юз соҳасида бармоқ изи бор, оғизнинг ичида йиртилиш бор. Укам ҳарбий хизматдан келганидан кейин тўйини қиламиз, деган яхши ниятларимиз бор эди. Куёвлик насиб этмади», — дейди марҳумнинг акаси.

 

Республика Ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси Шерзод Ҳайитов марҳум Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганини маълум қилди.

 

«Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув ҳаракатлари назоратга олинган», — деди Шерзод Ҳайитов.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.