Жаҳон

Кузда Украина яна бир муаммога дуч келиши мумкин

Мамлакатга юқумли касалликлар хавф солмоқда

Кузда Украина яна бир муаммога дуч келиши мумкин

 

Украина жанговар ҳаракатлар фонида яқин келажакда қизамиқ касаллигининг авж олишига дуч келиши мумкин. Урушдан олдин ҳам аҳолининг вакцина олишни истамаслиги сабабли мамлакатда эмлаш даражаси паст бўлган.

 

Украина соғлиқни сақлаш мутахассислари мамлакатда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари кўпайишидан хавотирда. Прогнозларга кўра, эпидемия сентябрь ойида, юз минглаб эмланмаган украиналик ўқувчилар мактабга қайтган пайтда авж олиши мумкин.

 

Имунизация марказлари инфекция хавфини доимий равишда кузатиб боради ва ҳозирда энг юқори хавф — бу қизамиқ эпидемиясидир. Ўтмишда Украина Европа қитъасида қизамиқ ўчоғи бўлган. Вакциналарга нисбатан жамоатчиликнинг шубҳаси ва етказиб беришдаги танқислик 2019 йилда кузатилган.

 

Мамлакатда касалланганлар сонининг биринчи ўсиши 2017-2019 йилларда содир бўлди, ўшанда 115 мингга яқин бола инфекцияга чалинган. Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда бир ёшли болаларнинг атиги 74 фоизи ва олти ёшлиларнинг 69 фоизи мос равишда қизамиққа қарши вакцина олган. Мунтазам эмлашни ўтказиб юборган болаларнинг катта қисми инфекция хавфи жуда юқори бўлган мактабларга боради.

 

Маълумот учун, қизамиқ ҳаво томчилари орқали юқадиган ўта юқумли вирусли юқумли касаллик бўлиб, унинг асоратлари пневмония ва миянинг яллиғланишидир. Шу билан бирга, у эмлашга яхши жавоб беради. Шунинг учун минтахассилар болаларни 1 сентябргача, яъни мактаб бошлангунга қадар эмлаш керак, деб ҳисоблайди.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уруш бошланганидан кейин Украина юқумли касалликларга нисбатан заиф эканини айтди. Хусусан, бомба бошпаналарида, чегаралардаги қочқинлар лагерларида ва бошқа жойларда одамларнинг тўпланиши, шунингдек, эмлаш жадвалига риоя қилмаслик вирусларнинг тарқалишига ёрдам беради.

 

«Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганда, биз аҳоли саломатлиги учун энг катта хавф дифтерия ва қизамиқ эпидемияси эканлигини тушундик. Энди эпидемия кўламини назорат қилиш учун вакцина олмаган болаларни эмлаш муҳим», - дейди касалликларнинг олдини олиш ва ЖССТ иммунизацияси бўйича мутахассис Вусала Аллоҳвердиева.

 

Россия босқинининг бошида кўплаб болалар учун дарслар бекор қилинди, улар интернет орқали масофадан туриб ўқидилар. Аммо мамлакат уруш шароитида ҳаётга мослашмоқда. Жанглар шиддатли бўлмаган жойларда дарслар қайта тикланган.

 

Яқин ойларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги UNICEF кўмагида ўз шаҳарлари ва қишлоқларини тарк этишга мажбур бўлганларнинг олдига етиб бориш учун эмлаш ишларини олиб боради. Бунинг учун 318 та кўчма бригада ташкил этилади. Республиканинг барча ҳудудларида кўчманчилар эмланади. Бундан ташқари, Европа Иттифоқида эмланмаган украиналик қочқин болалар орасида ҳам қизамиқ ва бошқа юқумли касалликларга чалиниш хавфи юқори, дейди экспертлар.

 

Кўплаб украиналикларни қизамиқга қарши вакциналарга бўлган ишончи кескин пасайиши 2008 йилда қизамиқга қарши эмланган йигит бактериал менингитдан вафот этгани ҳақидаги сохта хабардан кейин кузатилган.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, касалланишнинг кўпайишининг олдини олиш учун аҳолининг 95 фоизини иммунизация қилиш зарур.

 

Украинада ҳар беш йилда қизамиқнинг катта авж олиши кузатилади. Одамлар буни жиддий қабул қилишмайди, чунки умумевропа статистик маълумотларига кўра, ҳар 1000 кишидан бири қизамиқдан вафот этади ва бу хавфли ва ўта юқумли касаллик.

 

Ҳиндистондан келтирилган вакциналарнинг самарадорлиги ҳақидаги шубҳалар (ЖССТ уларни асоссиз деб ҳисоблайди) муносабати билан Украина ҳукумати одамлар эмлашдан қўрқмасликлари учун бутунлай Европада ишлаб чиқарилган дори воситаларини сотиб олди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.