Жаҳон

Мактабларда смартфондан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинди

UNESCO мактабларда смартфонларни глобал тақиқлашга чақирмоқда

Мактабларда смартфондан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинди

 

UNESCO мактабларда смартфонлардан фойдаланишни глобал миқёсда тақиқлашни таклиф қилмоқда, дея хабар берди The Guardin.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботида айтилишича, мактаб ўқувчиларининг тарбиясидаги ўзгаришларни бартараф этиш, ўқишни яхшилаш ва болаларни кибербуллингдан ҳимоя қилиш учун мактабларда смартфонларни тақиқлаш керак.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият агентлиги UNESCO мобил телефондан кўп фойдаланиш таълим самарадорлигининг пасайиши билан боғлиқлиги ва экранда кўп вақт ўтказиш болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида далиллар борлигини айтди.

 

Унда айтилишича, UNESCOʼнинг смартфонларни тақиқлашга чақируви рақамли технологиялар, жумладан, сунъий интеллект ҳамиша таълимнинг «инсонга йўналтирилган қарашлари»га бўйсуниши ва ҳеч қачон ўқитувчилар билан юзма-юз мулоқотни сиқиб чиқармаслиги кераклиги ҳақида аниқ хабар берди.

 

Шунингдек, UNESCO сиёсатчиларни рақамли технологияларни ўйламасдан қўллашдан огоҳлантириб, унинг таълим натижалари ва иқтисодий самарадорликка ижобий таъсирини ошириб кўрсатиши мумкинлигини ва янгиси ҳар доим ҳам яхшироқ эмаслигини таъкидлади. 

 

«Ҳамма ўзгаришлар тараққиётни англатмайди. Бирор нарса қилиш мумкинлиги, буни қилиш керак дегани эмас», - дейилади хабарда.

 

UNESCO ҳисоботида айтилишича, мамлакатлар таълимда рақамли технологияларнинг фойдали бўлишини ва ҳар бир ўқувчиларнинг соғлиғига, шунингдек, демократия ва инсон ҳуқуқларига зарар етказмаслик учун аниқ мақсад ва тамойилларга эга бўлишини таъминлаши керак.

 

Бундан ташқари, айтилишича, ўқувчиларнинг синфда ва уйда, хоҳ смартфонлар, планшетлар ёки ноутбуклар бўлсин, технологиядан ортиқча ёки ноўрин фойдаланиши чалғитиш, халақит бериш ва ўрганишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"