Жаҳон

CNN телеканали Қрим кўпригига зарба берган Украина дронларини кўрсатди

Денгиз дрони 800 километргача масофани босиб ўтиши мумкин.

CNN телеканали Қрим кўпригига зарба берган Украина дронларини кўрсатди

 

CNN телеканали Украина ҳарбий-денгиз кучларининг зарба берувчи учувчисиз денгиз дронларини синовдан ўтказаётган махфий базаси ҳақидаги репортажни эълон қилди. Аввалроқ Украинанинг бундай учувчисиз учоқлари оммага намойиш этилмаган.

 

Каналнинг таъкидлашича, денгиз дронининг шакли кенг каноэга ўхшайди, унинг узунлиги тахминан беш метрни ташкил қилади. Журналистлар томонидан ўрганилган дронларнинг сўнгги версиялари оғирлиги бир тоннагача, жангавор каллагининг оғирлиги эса 300 килограммгача бўлиши мумкин. Дрон 800 километргача масофани босиб ўтиши мумкин, максимал тезлиги эса соатига 80 километргача етади.

 

«Бундай кичик дронни топиш ва йўқ қилиш жуда мушкул», — деди дрон ишлаб чиқарувчиси.

 

Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинидан сўнг денгиз учувчисиз қурилмалари устида иш бошланди, дейди анонимликни сўраган дрон ишлаб чиқарувчиси телеканалга.

 

Украина хавфсизлик хизматларидаги CNN манбаларига кўра, ҳарбий-денгиз кучларининг учувчисиз учоқлари аннекция қилинган Қримга ҳужумларда, жумладан, 2023 йил июлида Қрим кўпригига зарба беришда камида икки марта ишлатилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.