0

Путин Украинадаги урушни тугатишни режалаштирмаяпти

Россия президенти Украинадаги урушни тугаш вақтини чўзган ҳолда бундан ҳам каттароқ можарога тайёрланмоқда.

Путин Украинадаги урушни тугатишни режалаштирмаяпти

 

Путин Украинадаги урушни тезроқ тугатишга ҳаракат қилмаяпти, балки бундан ҳам катта миқёсдаги жангларга тайёрланмоқда, деб ёзади Financial Times.

 

Нашр экспертлари сафарбарлик тартибинининг ўзгаришини Россия Федерациясига яна юз минглаб фуқароларини урушга жўнатиш имконини берувчи янги қонунлардан шундай хулосага келишмоқда.

 

«Путин потенциал сафарбар этилиши мумкин бўлган Россия инсон ресурслари Украинаникидан уч-тўрт баравар кўп, деб ҳисобламоқда ва ягона шошилинч вазифа бу ресурсдан ўз хоҳишига кўра фойдалана олиш: кўпроқ одамларни сафарбар қилиш, уларни қуроллантириш, уларни ўргатиб, жангга жўнатади», — деб ёзади газета.

 

Шунингдек, хабарда Россия Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Картаполовнинг сўзлари ҳам келтирилган: «Бу тузатишлар катта уруш ва умумий сафарбарлик учун ёзилган. Ва бу катта урушнинг ҳиди аллақачон сезилмоқда».

 

Кремлнинг ҳарбий ғазнаси энергия таъминоти туфайли ҳамон нақд пул билан тўлиб-тошмоқда, Россияда ҳарбий заводлар кечаю кундуз ишламоқда, Хитой ва бошқа давлатлар санкцияларни четлаб ўтиш учун микрочиплар етказиб бермоқда, дейди экспертлар..

 

Мутахассисларнинг фикрича, параллель тарзда Россия Украина иқтисодиётини бўғиб қўйишни режалаштирмоқда, чунки бугунги кунда Украина бюджети Ғарбдаги иттифоқчиларига боғлиқ. Экспертлар мисол қилиб ғалла бўйича келишувдан чиқиш ва фуқаролик инфратузилмасига ҳаво ҳужумларини келтиришган.

 

Кремль, шунингдек, Украинанинг Ғарб томонидан қўллаб-қувватланишини камайидҳини ҳам кутмоқда. Бунинг учун у куч таҳдидидан фойдаланмоқда. Жумладан, вагнерчилар ёрдамида можарони Беларус орқали НАТО ҳудудига кенгайтириш.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"