Жаҳон

Грузия россиялик сайёҳларни мамлакатга киритмади

Ботуми портига келган ичида россиялик сайёҳлар бўлган Astoria Grande круиз кемасининг келиши кучли норозилик намойишлари билан кутиб олинди.

Грузия россиялик сайёҳларни мамлакатга киритмади

 

Astoria Grande лайнери Сочидан Туркияга 2022 йилнинг июл ойидан бери қатнайди. 

 

Astoria Grande круиз лайнерининг бортида руслар билан Батуми портига келиши грузиялик мухолифатчиларнинг норозилигига сабаб бўлди. Фаоллар курорт шаҳарчаси пристанида норозилик намойиши уюштиришди. Мухолифатчиларга кўра, йўлда сайёҳлар Абхазия ва Жанубий Осетияга бориб, бу билан Грузиянинг “Ишғол тўғрисида”ги қонунини бузган.

 

Бу ҳам етмагандек, кемадаги айрим россияликлар “Абхазияни грузинлардан Россия озод қилгани” ҳақидаги даъволари оловга мой қуйгандек бўлди.

 

Айрим намойишчилар Украина байроғини кўтариб олгани, айримлари эса Россия байроғини ёққани хабар берилмоқда.

 

Норозилик намойишларидан кейин Astoria Grande лайнери портни тарк этган. Грузия расмийлари кема Сейшел ороллари байроғи остида сузиб юрганини ва унинг портга кириши тижорий сафар эканлигини таъкидлашган.

 

Грузия ҳукумати келажакда россиялик сайёҳлар бўлган Astoria Grande лайнерини Ботуми портига киритмасликка қарор қилди.

 

Грузия Абхазия ва Жанубий Осетияни 2008 йилдаги қуролли можародан кейин Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар деб билади.

 

31 июлга ўтар кечаси норозиликлар янада кучайди. Грузия матбуотига кўра, полиция портда хавфсизликни кучайтирган ва металл тўсиқлар ўрнатган. Намойишчилар полиция билан тўқнашган. Бир қанча ҳибсга олинганлар ҳақида хабарлар бор.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.