Ўзбекистон

Турк Эгейнинг қадимий шаҳарларига саёҳат

Туркиянинг “Бахт соҳили” сифатида танилган бу жой турли сайёҳлик хизматлари, ҳаяжонли денгиз саёҳатлари, шунингдек, лаззатли маҳаллий таомларни хуш кўрувчилар учун энг севимли дам олиш масканидир.

Турк Эгейнинг қадимий шаҳарларига саёҳат

 

Бетакрор соҳиллар, зайтун далалари билан ўралган кўҳна шаҳарлар ҳамда зайтун мойи мўъжизасини қадрлайдиган тенгсиз ошхона... Туркиянинг “Бахт соҳили” сифатида танилган Турк Эгей  –  турли хил сайёҳлик хизматлари, ҳаяжонли денгиз саёҳатлари, шунингдек, лаззатли маҳаллий таомларни хуш кўрувчилар учун энг севимли дам олиш масканидир. Қадим тарихнинг энг қудратли императорлари ушбу тарихий Эгей савдо йўллари бўйлаб шаҳарлар қурган бўлиб, асрларнинг диққатга сазовор ўзгаришлари айнан ушбу ҳудудда содир бўлган. Келинг, минтақанинг сирли ўтмишини кўриб чиқайлик.

 

Трояга саёҳат

 

Чаноққалъанинг Тевфикие қишлоғида жойлашган Троя, дунёнинг энг муҳим қадимий шаҳарларидан бири бўлиб, Эгейнинг энг қизиқарли манзилларидан бири саналади. Тўққиз археологик қатламга ҳамда 3000 йиллик узлуксиз тарихга эга қадимий Троя шаҳри 1998 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Европанинг энг нуфузли музей мукофотлари билан тақдирланган таниқли Троя музейида минтақадаги қазишмалардан топилган осори-атиқалар тўплами мавжуд. Шимолий Эгейда ўзининг кашф қилинишини кутаётган яна бир хазинаси бу Ассоснинг энг баланд нуқтасида қурилган Афина ибодатхонасидир. Ассоснинг энг машҳур аҳолиси орасида ўзининг машҳур фалсафа мактабига асос солган Аристотел киради.

 

Измир хазиналари

 

Эгейнинг қадимий шаҳарларига оид ҳар қандай муҳокама, ҳар йили минглаб маҳаллий ва чет эллик сайёҳларни ўзига тортадиган Қадимги Эфес шаҳрини ўз ичига олади. 2015 йилдан бери ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатидан ўрин олган ва ўз даврининг энг йирик порт шаҳарларидан бири бўлган Эфес, Рим даврларида ривожланган. Селсус кутубхонаси, Туркиянинг 30 000 дан ортиқ ташриф буюрувчилар сиғимига эга энг катта кутубхонаси; қадимий театр; Мазаэус ва Митридатлар дарвозаси; Ҳадриан ибодатхонаси; Қадимги дунёнинг етти мўъжизасидан бири бўлган Артемида ибодатхонаси ва Рим оилаларининг қанчалик бой яшаганлигини исботловчи "терас уйлар" Эфеснинг кўзга кўринган асарларидандир. Эфесда бўлганингизда, Марям она уйи, Авлиё Иоанн қабри ва “Етти ухлаётганлар ғори”га ташриф буюришингиз мумкин.

 

 Измирда жойлашган Бергама, ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган яна бир қадимий шаҳардир. Эллинизм, Рим ва Византия даврларида муҳим марказ бўлган Бергама, «Ревале» китобида тилга олинган етти муҳим черковдан бирига мезбонлик қилган. Бергамада сақланиб қолган иншоотлар орасида Афина ибодатхонаси, Траянеум ва Пергамон кутубхонаси бор. Юқори Акрополдан замонавий Бергама шаҳригача пиёда юриш тоғ ёнбағридан бутун шаҳарнинг панорамик манзараларини тақдим этади. Бугунги кунда “Кизил Базилик” номи билан танилган Серапис ибодатхонаси Бергаманинг яна бир диққатга сазовор манзилидир.

 

Эгей денгизи соҳилидаги машҳур қадимий шаҳарлардан ташқари, минтақанинг ички қисмида кўплаб тарихий аҳоли пунктлари мавжуд. Бу шаҳарлар ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси тахминий рўйхатига киритилган Кутаҳядаги Аизанои қадимий шаҳри ва Денизлидаги Сардис шаҳрини ўз ичига олади. Денизлидаги яна бир диққатга сазовор ёдгорлик 1988 йилда Памуккале травертенлари билан бирга маданий ва табиий мерос сифатида ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган қадимий Ҳиераполис шаҳридир. Бурдурда, Айдга борадиган йўлда сиз ЮНEСКО рўйхатига киритилган Афродициас ва бетакрор Сагалассос қадимий шаҳрини кўришингиз мумкин.

 

Муғла - Эгей денгизи тугаши ва Ўрта Ер денгизи бошланишида жойлашган ҳудуддир. Ушбу гўзал шаҳарда юзлаб тарихий манзиллар билан саккиз минг йил орқага саёҳат қилишингиз мумкин. Муғла Каунос, Книдос ва Тлос каби кўплаб қадимий шаҳарларга мезбондир. Ушбу машҳур йўлда сиз бир-бирига туташган ва ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган иккита қадимий шаҳар Ксантос ва Летунга ташриф буюришингиз мумкин. Ликиянинг қадимий пойтахти Ксантосда, қадимги даврларга оид Ликия қабри ёдгорликларини учратишингиз мумкин. Муғланинг сокин шаҳарчаси бўлмиш Датчага кетаётиб, Эгей ва Ўрта ер денгизининг туташган нуқтасида жойлашган қадимий Книдос шаҳрини кашф этишингиз мумкин.

 

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.