Жаҳон

Якшанба мутолааси: Чақаларга сотилажак меҳр

Zamon.uz Габриел Гарсиа Маркеснинг “Унутилмас кун” ҳикоясини тавсия этади.

Якшанба мутолааси: Чақаларга сотилажак меҳр

 

Ижодкор Худонинг оламга атаган шундай мўъжизасики, у ҳамма ҳам англай олмайдиган беқиёс туғёнларни одамларга эслатиб туради. Аслида инсоннинг инсонлиги ҳам шунда, деган ақидани бот-бот сингдиради.

 

Габриел Гарсиа Маркснинг ҳар бир ҳикояси орқали ўқувчи бир жумбоққа ечим топса, ажаб эмас.

 

Ҳикоя ҳақида сўз юритишдан аввал ёзувчининг инсон рутбасидаги энг майда, заррадек туйғуларини ҳам четлаб ўтмаганига таҳсин айтиш лозим. Кичиккина сюжет ортида бутун бир инсониятни том маънода ҳалок қилажак иллатлар тургандек гўё.

 

"Унутилмас кун" қушларга қафас ясовчи уста Балтасар ҳамда у билан бирга содир бўладиган воқеа-ҳодисалар устига қурилган. Фикрлар аввалида, сюжетдан кичик парча келтириб ўтиш жоиз.

 

У Балтасар икки ҳафтадан буён дурадгорлик ишларини ташлаб, фақат шу қафас устида ишлагани, кечалари алаҳсираб, тузукроқ ухлолмагани, ҳатто соқол олишга ҳам қўли тегмаганидан норози эди. Бироқ тайёр қафасни кўриши билан норизолик кайфияти ўз-ўзидан йўқолди. Балтасар ухлаб ётганида Урсула унинг кўйлаги ва шимини дазмоллаб, беланчак қаршисидаги курси суянчиғига осди ва қафасни хонадаги стол устига келтириб қўйди. Кейин эса, жимгина унга тикилиб қолди.

— Шунга қанча пул олишинг мумкин? — сўради эри уйғониб кийина бошлаганида.

 

— Билмадим, — жавоб қайтарди Балтасар. — Ўттиз песо сўрайман, ҳеч бўлмаса, йигирма песо беришар. 

 

— Элликта сўрайвер, — деди Урсула. — Ахир сен шуни деб икки ҳафта ухламадинг. Кейин унинг катталигини қара. Биласанми, умримда бунақа катта қафасни кўрмаганман.

 

Балтасар соқол ола бошлади.

 

— Элликта беришади, деб ўйлайсанми?

 

— Дон Хосе Монтел учун бу пул нима деган гап. Қафас ҳам шу пулга арзийди, — деди Урсула. — Олтмишта сўрасанг ҳам бўлаверади.

 

Уй одамнинг нафасини бўғадиган даражада рутубатли, буям етмагандай, ундаги иссиққа чидаш ҳам амримаҳол эди. Балтасар ҳавони янгилаш учун эшикни қия очиши билан хонага бир тўда бола отилиб кирди.

 

Ҳикоя нима ҳақида эканлигини тахмин қилиш қийин эмас. Бироқ ҳақиқий манзарани кўриш учун уни тўлиғича ўқиб чиқиш керак. Ёзувчи киши ботинидаги қусурларни шу кичик ҳикоя орқали ифода этишга уринади ва бунинг уддасидан гўзал тарзда чиқа олади.

 

Моҳир уста 2-3 кунлаб вақт сарфлаган қафасини наҳотки пул илинжида ясаган бўлса?

 

Наҳотки, чақалар инсон хоҳиш-у истаклари, орзуларини ҳам чеклаб ўтишга арзиса?

 

Наҳотки пул бир беморга ҳадя этиладиган қувонч кучидан ҳам устун бўлса?

 

Ўқувчи мана шундай саволлар билан ҳикояни ўқишда давом этади. Балтасар гарчи бетакрор санъат асарини пул учун ясамаган бўлса-да, бироқ унинг хотини бундан кўпроқ манфаатдор экани, уста хаёлларининг ҳам бир бурчагида бундай ўй борлиги ҳикояда яққол намоён бўлган. Ҳатто, доктор келиб, қафасни унга сотишини илтимос қилса ҳам, хаста аёлига олиб борса у жуда хурсанд бўлишини айтса ҳам Балтасар ҳали пули тўланмаган қафас учун тахминий баланд нарх айтади. Тўғрироғи, бундан умид қилади.

 

(Охир-оқибат шундай бўлдими?)

 

Шу ўриндаги Балтасар ва докторнинг диалоги ўқувчига кўплаб хулоса беришга ундайдиган қисмдир.

 

Маркес бутун бошли романга сиғмайдиган сюжетни ушбу қисқа ҳикоя орқали одамларга етказиб бера олган атоқли адиб. Балтасар, доктор, Монтел ва унинг оиласи билан бўлган суҳбатнинг ўзиёқ ҳикоянинг қийматини баҳолаб қўйган. Ўткир хулосани эса ўқувчини ўзига қолдириш жоиз...

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилган тўрт киши қамалди.