0

Дунёнинг энг яхши университетлари аниқланди

Кучли ўнликдаги ўринларнинг ярми Европага тўғри келган.

Дунёнинг энг яхши университетлари аниқланди

 

Хусусан, QS World University Rankings доирасида 2024 йил учун дунёнинг энг яхши университетларининг йиллик рейтинги эълон қилинди. Кучли ўнликдаги ўринларнинг ярми Европага тўғри келди.

 

20-йил кетма-кет ўтказиб келинаётган ушбу баҳолаш 17,5 миллион илмий иш таҳлили, шунингдек, бутун дунёдан 240 мингдан ортиқ ўқитувчи ва иш берувчининг фикр-мулоҳазалари асосида ташкил этилган.

 

Шундай қилиб, АҚШнинг Массачусетс Технология Институти (MIT) 12-йил кетма-кет энг юқори 100 балл билан 1-ўринни эгаллаб келяпти.

 

Кембриж университети (Буюк Британия) 99,2 балл билан 2-ўринни эгаллаган бўлса, унинг маҳаллий рақиби Оксфорд университети 98,9 балл билан 3-ўринни эгаллади.

 

Рейтингда Гарвард университети 98,3 балл билан тўртинчи, Стэнфорд университети 98,1 балл билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

 

Бундан ташқари, Швейцария олий техник мактаби, Лондон университет коллежи, Эдинбург университети, Париж фан ва адабиёт университети энг яхшилар қаторидан жой олди.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"