Ўзбекистон

Иқтисодиёт ва молия вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Вазирнинг икки ўринбосари Тошкент вилояти туманларига ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

 

ЎзАнинг хабар беришича:

 

Илҳом Норқулов вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. У бунга қадар вазир ўринбосари эди;

 

Аҳадбек Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланган, бунга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари эди;

 

Абдулазиз Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланган, у бунга қадар Пенсия жамғармаси директори эди;

 

Отабек Фозилкаримов вазир ўринбосари этиб тайинланган, у бунга қадар соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари эди;

 

Бобур Ходжаев вазир ўринбосари этиб тайинланган, у бунга қадар Президент Администрациясида шўба мудири эди;

 

Шунингдек, Жасур Қаршибоев ҳам вазир ўринбосари этиб тайинланган. Аввал у вазирликда Давлат ички ва ташқи қарз департаменти директори бўлиб ишлаганди;

 

Мурод Атаджанов Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланган;

 

вазир ўринбосарлари Эркин Рустамов ва Дилшод Султанов Тошкент вилояти туманларига ҳоким этиб тайинланмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.