Жаҳон

Европа компаниялари Украинадаги уруш бошланганидан бери 100 млрд евро йўқотди

Европа компаниялари уруш бошланганидан кейин ўз бизнесини сотиш, ёпиш ёки қисқартириш билан боғлиқ харажатларга дуч келган.

Европа компаниялари Украинадаги уруш бошланганидан бери 100 млрд евро йўқотди

 

Россиянинг 2022 йил 24 февралдаги Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери Европа компанияларининг Россиядаги фаолияти билан боғлиқ тўғридан-тўғри йўқотишлари камида 100 миллиард еврони ташкил этди. Бу ҳақда Financial Times 600 та энг йирик компаниянинг молиявий ҳисоботларига таяниб хабар бермоқда.

 

Нашрнинг ёзишича, Европанинг 176 компанияси ўз активларининг амортизацияси, «биржа билан боғлиқ харажатлар», шунингдек, бизнесни сотиш, ёпиш ёки қисқартириш билан боғлиқ харажатларга дуч келган.

 

Энг катта йўқотишлар энергетика корхоналари томонидан кўрилган деб ёзади FT. Хусусан, BP, Shell ва TotalEnergies жами 40,6 миллиард евро зарар кўрган. Бироқ экспертларнинг фикрича, улар нефть ва газ нархининг юқорилигидан зарар миқдорини фойда билан қоплашга муваффақ бўлишган.

 

Шунингдек, молиявий компаниялар, жумладан, банклар, суғурта ва инвестиция компаниялари ҳам катта зарар кўрди — улар 17 ярим миллиард еврога яқин йўқотишган. Бундан ташқари, автомобиль ишлаб чиқарувчилари 13,6 миллиард евро миқдорида зарар кўрган.

 

Газетанинг ёзишича, Европа компаниялари орасида энг кўп зарар кўрган Британия компаниялари бўлиб, улар 30 миллиард евродан ортиқ зарар кўрган. Иккинчи ва учинчи ўринларни биргаликда 40 миллиарддан ортиқ йўқотган немис ва француз фирмалари эгаллади. Шу билан бирга, Италия, Ирландия ва Дания компаниялари ҳам катта йўқотишларга учраган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.