Жаҳон

Европа ғайриоддий об-ҳаво гирдобида қолди

Аномал иссиқ ва ёнғинлар Италия, Португалия ва Испанияни қамраб олгани айтилмоқда.

Европа ғайриоддий об-ҳаво гирдобида қолди

 

Аномал иссиқ ва ёнғинлар Италия, Португалия ва Испанияни қамраб олди. Словения ва Данияда эса тошқинлар, ёмғир ва бўронлар кузатилмоқда.

 

Италиянинг Сардиния оролини кучли ёнғинлар қамраб олди. Ўт ўчирувчиларнинг иши Ўрта Ер денгизидан келган кучли шамол туфайли мураккаблашмоқда. 

 

Хабар қилинишича, лагердан болаларни эвакуация қилиш чоғида бир ўт ўчирувчи жароҳатланган, лагерь ёнғин натижасида вайрон бўлган.

 

Электр симлари йиқилган ёки шикастланганлиги сабабли фермерларнинг ўз далаларига кириши тақиқланди. Сардиниянинг турли ҳудудларидан 600 га яқин одам эвакуация қилинди.

 

Португалияда 3400 дан ортиқ қутқарувчилар 130 та аланга ўчоғига қарши курашмоқда. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошди. Расмийларнинг таъкидлашича, яқин кунларда ўрмон ёнғинлари хавфи "мамлакат бўйлаб жуда юқори ёки энг юқори даражада" қолади.

 

Словенияда сув тошқини ва кучли ёмғир қурбонлари сони олти кишига етди.

 

Бош вазир Роберт Голоб буни 30 йил ичидаги энг даҳшатли табиий офат деб атади. Ҳукумат маълумотларига кўра, элементлардан кўрилган зарар ярим миллиард евродан ошади. Словения Евроиттифоқдан ёрдам сўради. Мамлакат, шунингдек, НАТОдан қутқарув ишларига ёрдам бериш учун транспорт вертолётлари ва аскарлар беришни ҳам сўраган.

 

Данияда бошланган ёмғир ва бўрон дастлаб шарқий Борнҳолм оролига таъсир қилган, кейин эса Копенгаген пойтахтига етиб келган.

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

Мутахассислар бундай ҳужумлар юк ташиш ва энергия ресурслари экспортига жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.