Ўзбекистон

Учта вилоятга янги прокурор тайинланди

Шунингдек, Транспорт прокурори ҳамда Бош прокурор ўринбосари лавозимларига ҳам янги тайинловлар амалга оширилди.

Учта вилоятга янги прокурор тайинланди

 

Бош прокурорнинг буйруғига асосан Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

 

Бош прокурорнинг буйруғига асосан учта вилоятга прокурорлар тайинланди. Жумладан:

 

  • адлия катта маслаҳатчиси Ходжаев Маруфхон Максудович Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ходжаев Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган;
  • адлия катта маслаҳатчиси Эшназаров Муродқосим Хамзаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Эшназаров Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган;
  • адлия катта маслаҳатчиси Мадрахимов Умирбек Мухаммадович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Мадрахимов Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

 

Бундан ташқари, Президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ҳатамов Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

 

Шунингдек, адлия катта маслаҳатчиси Тўхтабоев Шерзод Жалолович Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар ТўхтабоевБош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

 

Шу билан бирга, Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Наримов Икром Шерматович Транспорт прокурори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Наримов Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, фуқаронинг банкдан 2,2 млрд сўм қарзи бўлган.

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Маълум бўлишича, фуқаро тадбиркорга тегишли жойни ноқонуний равишда эгаллаб олган.