Жиззахда МЧЖга тегишли махсус техника хатланди
Маълум бўлишича, ташкилотнинг 6,6 млрд сўмлик қарзи бўлган.

Суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш, қарздорликларни ундириш ҳамда ижро ҳаракатларини самарали ташкил этиш борасида Жиззах вилоятида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувидаги 2024–2025 йилларда қабул қилинган суд ҳужжатлари бўйича жами 26 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, уларда қарздор МЧЖ зиммасига юклатилган 6,8 миллиард сўмлик қарздорликни ундириш белгиланган. Ижро жараёнида қидирувда бўлган мазкур МЧЖга тегишли махсус техника аниқланди.
Аниқланган махсус техника белгиланган тартибда хатловга олинди. Ушбу чора-тадбирлар суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш, қарздорликларни қонуний тартибда ундириш ва ижро ҳужжатлари бўйича натижадорликка эришишга қаратилган.







