Кредит қарзи сабаб тош майдалагич хатланди
Айни пайтда ускуна 2,524 млрд сўмга баҳоланган.

Ҳар қандай қарздорлик ортида қонуний мажбурият ва унинг ижросини таъминлаш масъулияти туради. Жумладан, қарздорга тегишли мол-мулк ва йирик ускуналар хатланиб, белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Қ.М. МЧЖдан ундирувчи АТБ Ҳалқ банк фойдасига 205.4 минг АҚШ доллари ундириш белгиланган.
Суд қарори бўйича чиқарилган ижро ҳужжати Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармасига келиб тушиб, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, А.Қ.М. МЧЖга тегишли бўлган (щековая дробилка) тош майдалагич давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олинди ҳамда 2,524 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.







