Ўзбекистон

Хоразмда барча бошланғич синф ўқувчилари планшетлар билан таъминланиши мумкин

Шунингдек, давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларига кўп йиллик хизмат қилганлиги учун педагогик стажига қараб 30 фоизгача миқдорда устама тўлаб борилиши мумкин.

Хоразмда барча бошланғич синф ўқувчилари планшетлар билан таъминланиши мумкин

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Президентнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб Хоразм вилоятида эксперимент тариқасида, келгусида эса, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан босқичма-босқич таъминланиши мумкин.

 

Шунингдек:

 

  • давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилиши;
  • умумий ўрта таълим муассасалари бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув юкламаси 18 соатдан 16 соатга, юқори синф ўқитувчилариникини эса, 20 соатдан 18 соатга қисқартирилиши;
  • давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларига кўп йиллик хизмат қилганлиги учун педагогик стажига қараб 30 фоизгача миқдорда устама тўлаб борилиши мумкин.
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.