Ўзбекистон

1 миллиард 650 миллион сўмлик давлат хариди бекор қилинди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти буюртмаси асосида қуёш фотоэлектр станциясини харид қилиш ва ўрнатиш юзасидан 1 миллиард 650 миллион сўмлик давлат хариди ўтказилган.

1 миллиард 650 миллион сўмлик давлат хариди бекор қилинди

 

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти буюртмачилигида 2023 йил 4 июль куни қуёш фотоэлектр станциясини харид қилиш ва ўрнатиш юзасидан1 миллиард 650 миллион сўмлик давлат хариди ўтказилган.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан олиб борилган ўрганишда мазкур давлат харидида Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддаси (баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомилларига тааллуқли қоидалар), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилганлиги ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.

 

Хусусан, ушбу харидда иштирокчиларнинг таклифлари харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомилларига зид равишда баҳоланган.

 

Мазкур ҳолатлар бўйича 2023 йил 21 июль куни харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.

 

Агентликнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан 24 июль куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.