Жаҳон

Эквадорда президентликка номзод отиб ўлдирилди

Миллий полиция жиноятчиларни топиш учун операция бошлади, воқеа жойидаги кўчалар тўсиб қўйилган. Давлат раҳбари содир бўлган воқеадан «ғазабда ва ҳайратда қолганини» айтди.

Эквадорда президентликка номзод отиб ўлдирилди

 

El Universo газетасига кўра, Вилявисенсио Китодаги сайловолди учрашувидан кейин учта ўқ билан ўлдирилган. Нашр манбаларининг дастлабки маълумотларига кўра, саккиз киши жароҳатланган, улардан етти нафари касалхонага ётқизилган. 

 

Миллий полиция жиноятчиларни топиш учун операция бошлади, воқеа жойидаги кўчалар тўсиб қўйилган. 

 

Гилермо Лассо хавфсизлик кабинетининг йиғилиши ҳақида эълон қилди. Унинг айтишича, бутун мамлакатни ларзага солган воқеага муносабат билдириш мақсадида Миллий сайлов кенгаши раҳбари, бош прокурор, Миллий суд раиси ва бошқа давлат идоралари вакилларидан йиғилишда иштирок этишни сўраган. 

 

Эквадор президентлигига номзод Фернандо Вилявисенсио сайловолди митингидан сўнг ўлдирилди. Унинг ўлимини 10 август, пайшанба куни Эквадор раҳбари Гилермо Лассо тасдиқлади. Президентнинг сўзларига кўра, у «қотилликдан ғазабда ва ҳайратда». Лассо сиёсатчининг рафиқаси ва қизларига ҳамдардлик билдирди ҳамда жиноят жазосиз қолмаслигига ишонтирди. Уюшган жиноятчилик ҳаддан ошиб кетди, қотиллар қонуннинг тўлиқ юкига дучор бўлади, дея қўшимча қилди давлат раҳбари. 

 

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Эквадорда муддатидан олдин президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Сўнгги сўровларга кўра, ўнг марказчи Вилявисенсио ғалаба учун етарлича овоз тўплай олмас эди. 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"