Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Когондаги “Сиёвуш текстил” корхонасига борди

Бу ерда 36 млн долларлик янги лойиҳа ишга тушган.

Шавкат Мирзиёев Когондаги “Сиёвуш текстил” корхонасига борди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси фаолияти билан танишди.

 

Бу жой илгари унумсиз, бўш турган майдон эди. Тадбиркорларга шароит яратиш мақсадида ҳудуд “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасига киритилиб, зарур инфратузилма тортилгач, бу ерда саноат вужудга келди.

 

Хусусан, “Сиёвуш текстил” масъулияти чекланган жамиятининг 36 миллион долларлик лойиҳаси ўтган ойда ишга тушди. Унда йилига 40 минг тонна акрил ип-калава йигириш қуввати ва 600 та иш ўрни яратилди.

 

“Бу Янги Ўзбекистондаги янги йўналиш. Юртимизда тўқимачилик саноати ривожланяпти. Агар корхоналар қўшилган қиймат яратиб, даромадини ошираман деса, қисман акрил ишлатишига тўғри келади. Ундан тайёрланган маҳсулот қиймати 5 баробар ошади. Бу - манфаатдорлик, барқарорлик, одамларга иш ўрни, дегани. Шунинг учун давлат пахтани қайта ишлашга қанча кўмакдош бўлган бўлса, энди сунъий тола ишлаб чиқаришга ҳам шундай ёрдам беради” — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Ҳозирги корхона лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, айни пайтда хорижлик ҳамкорлар билан корхона фаолиятини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда. Режага кўра, кейинги босқичда акрил тола ҳамда ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тўлиқ маҳаллийлаштирилади. Жами иш ўрни сони 1 минг 200 тага етади.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.