Ўзбекистон

Фарғонада «электросеть» ходими ишхонасида дўппосланди — видео

Бунга оилавий низо сабаб бўлган.

Фарғонада «электросеть» ходими ишхонасида дўппосланди  — видео

 

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси биносига бир неча шахслар бостириб кириб, корхона ходимига тан жароҳати етказгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолатни вилоят ИИБ ўрганиб, расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 август куни корхонанинг кадрлар бўлими бошлиғи У.М. корхона ҳисобчиси Н.Х.га қўнғироқ қилиб, ишга келмаганлиги юзасидан суҳбатлашиш жараёнида унинг турмуш ўртоғи Х.Н. билан ўзаро жанжаллашиб кетган. Х.Н турмуш ўртоғи ҳамда 2 нафар танишлари билан корхонага келиб, У.М.ни қўллари билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Шунингдек, унинг бошқарувидаги автомашина ойнасини синдириб ташлаган.

 

 

Суд тиббий экспертизасининг 10.08.2023 йил кунги хулосасида У.М.да ёпиқ калла мия жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг пешона соҳасида лат яра, ўнг кўз қовоқларида қонталаш, пастки лаб ўнг томонида лат яра, чап қулоқ супраси орқа юзасида қонталаш, пастки жағ ўнг ияк соҳасида қонталашлар аниқланиб, ушбу тан жароҳатлари соғлиқни 6 кундан кўп аммо 21 кундан кам бўлган муддатга бузилишига олиб келувчи енгил шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Н.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.