Ўзбекистон

Қаршиликлар ҳам энди Yandex Go'дан фойдаланади

Қаршида Yandex Go такси агрегатори иш бошлади. Бу Ўзбекистоннинг хизмат кириб борган ўнинчи шаҳри ҳисобланади.

Қаршиликлар ҳам энди Yandex Go'дан фойдаланади

 

Yandex Go такси хизмати Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида иш бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмат Spot`га маълум қилди.

 

Хизмат иловаси орқали унда керакли манзилни танлаб, шаҳарнинг истаган нуқтасига етиб олиш мумкин. Сервис фойдаланувчининг жойлашувини ўзи аниқлайди ва тез етиб келадиган ҳайдовчини топади. Йўл ҳақи нархи 3000 сўмдан бошланади.

 

«Иловада автомобилга буюртма берилгандан сўнг дарҳол модели, автомобиль рақами ва кутиш вақти кўрсатилади. Шунингдек, илова орқали тезда боғланиш мумкин бўлган қўллаб-қувватлаш хизмати мавжуд», — дейди Yandex Go`нинг минтақавий менежери Мирзоҳид Солиҳов.

 

Йўл ҳақининг максимал нархи фойдаланувчиларга машинага буюртма бериш вақтида маълум бўлади — бунинг учун иловага бориш манзилини киритиш керак.

 

Агар ҳайдовчи йўлни таъмирлаш туфайли йўналишдан четга чиқиши керак бўлса, нарх ўзгармайди. Шунингдек, йўл ҳақини нақд пул ва карта орқали тўлаш мумкин.

 

Yandex Go Ўзбекистонда 2018 йилнинг апрель ойида ишга туширилган. Хизмат Бунгача тўққизта шаҳарда: Тошкент, Фарғона, Марғилон, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қўқон, Бухоро ва Нукусда ишлаётганди.

 

Yandex Go`нинг ўз ҳайдовчилари ва машиналари йўқ. Хизмат маҳаллий ташувчилар билан ҳамкорлик қилади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.