Ўзбекистон

Сурхондарёда 1 млн долларлик кредит маблағлари талон-торож қилинди

Шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди.

Сурхондарёда 1 млн долларлик кредит маблағлари талон-торож қилинди

 

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

 

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида «С.Л.» ва «Қ.Т.» МЧЖ норасмий раҳбари У. Ж. ва бошқалар тижорат банки хизматлар марказидан «С.Л.»  МЧЖга лимончилик учун иссиқхона қуришга мақсадида ажратилган кредитни «Қ.Т.» МЧЖга ўтказган. Бироқ, улар амалда замонавий иссиқхона ташкил этмасдан, сохта ҳужжатлар орқали ушбу маблағни лизинг тўловлари ва бошқа мақсадларга йўналтириш орқали жами 1 млн АҚШ долларлик маблағларни ўзлаштириш йўли билан  талон-торож қилгани аниқланган.

 

Шу каби, Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ф.А.» ХК масъул шахслари ва бошқалар тижорат банки филиалидан хусусий корхонага ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш мақсадида ажратилган 912 млн сўм кредитни бошқа МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб, нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

 

Бундан ташқари, Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Қаратал» МФЙ бўйича собиқ ҳоким ёрдамчиси Ш .А. 18 нафар фуқаро номига чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 571,3 млн сўмни нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Тадбиркорлар учун “контр-кафолат” тизими жорий этилади

10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 75 фоизи давлат, Бизнесни кафолатлаш компанияси ва банклар томонидан таъминланади.

custom img

Янги тадбиркорларга 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.

custom img

Ўзбекистонда 27 миллиард долларлик 105 та йирик лойиҳа бошланади

Жиззахдаги АЭС, Олмалиқдаги тўртинчи мис бойитиш фабрикаси, Янги Тошкент аэропорти ва янги автомобиль йўллари — мамлакатда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар қаторида.

custom img

Хоразм тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланмоқда — Президент

Хоразмга қисқа даврда 4 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, 10 мингта янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди.

custom img

Тадбиркорлар “бизнесни бошлаш”дан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтмоқда — Президент

Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 70 ёшдан ошган 29 эркак ота бўлди

2026 йилнинг январь–июнь ойларида 373 389 та тирик туғилиш қайд этилди.

custom img

Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар лифтлари учун янги талаблар белгиланди

Тегишли ўзгартиришлар уч ойдан кейин кучга киради.

custom img

Андижонда ЙПХдан қочишга уринган Оniх ҳайдовчиси ЙТҲга учради

Қочиш вақтида бошқарувни йўқотган автомобиль дўконга урилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"