Ўзбекистон

Тошкентда йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушди

Ҳолат халқаро аэропорт ёнида юз берган.

Тошкентда йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушди

 

Тошкент халқаро аэропорти яқинида эҳтиётсизлик оқибатида йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушди. “Ўзбекистон темир йўллари” ҳолат юзасидан маълумот берди.

 

Ҳолат 12 август куни Тошкент шаҳар ҳокимияти “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачилигида «Кўприкқурилиш» трести УК томонидан амалга оширилаётган Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ва Содиқ Толипов кўчасига чиқиш ва тушишга имкон берувчи йўл ўтказгични замонавий қурилиш стандартлари асосида қайта қуриш объектида содир бўлган. Темир-бетон оралиқ қурилмаларини (балка) кран ёрдамида монтаж қилиш жараёнида эҳтиётсизлик оқибатида бир-бирига урилиб, 5 дона балка монтаж жойидан тушиб кетган.

 

Балкалар асосий йўл эмас, балки вагон депосига тегишли шохобча йўлга тушган бўлиб, поездлар қатновига умуман алоқаси йўқ. Воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда, текширишлар натижасида қўшимча равишда батафсил маълумот берилиши айтилди.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.