Ўзбекистон

Тошкентда 33 ёшли эркак ИИББда вафот этди

Ҳозирда ҳолат прокуратура томонидан текширилмоқда.

Тошкентда 33 ёшли эркак ИИББда вафот этди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 33 ёшли эркак ИИО ходимлари томонидан қийнаб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат бўйича шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 июль куни соат 22:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси “Биродарлар қабристони” ҳиёбони олдида 7-8 нафар шахслардан иборат бўлган жиноий гуруҳ 1986 йилда туғилган фуқаро м.Р.ни уриб-дўппослаб, сўнг автоуловга мажбурлаб ўтказиб, номаълум хонадонга олиб бориб, жабрланувчини эркига зид равишда ушлаб туриб, унга нисбатан куч ишлатган ҳолда пул талаб қилганлар. Шунингдек, жабрланувчига тазйиқ ўтказган ҳолда Туркия давлатида бўлган номаълум шахслардан гўёки 860 минг АҚШ доллари миқдорда қарз олганлиги ҳақида мажбурлаб тилхат ёздириб олишган.

 

Тергов жараёнида аниқланишича, жорий йилнинг июнь ойида ушбу жиноий гуруҳ аъзолари томонидан тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқаро M.Р.ни Туркия давлатида бўлган даврда 2 кун давомида эркига зид равишда номаълум хонадонда мажбурлаб ушлаб туриб, жабрланувчига тазйиқ ўтказиш йўли билан ота-онаси номидаги Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 300 минг АҚШ долларига тенг бўлган 2 та ҳовлини жиноий гуруҳ аъзолари номига расмийлаштиришга эришганлар. Жабрланувчи шахс ушбу жиноий гуруҳнинг тажовузлари ва тазйиқларидан қўрқиб, мазкур ҳолат ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки тиббиёт муассасаларга мурожаат қилмай келган, бироқ жорий йилнинг 31 июль куни соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли шифохонага “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг яноқ суяги синиши, танасида кўплаб шилинган жароҳатлари” ташхиси билан ётқизилган.

 

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган бир қатор тезкор тадбирлар натижасида мазкур уюшган жиноий гуруҳ аъзоларидан 2 нафари, яъни 1990 йилда туғилган У.Д. ҳамда 1991 йилда туғилган Ф.Х.лар аниқланиб қўлга олинганлар. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилмоқда.

 

12 август куни гумонланувчи У.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддаси асосида баённома расмийлаштириш жараёнида у ўзини ёмон ҳис қилаётганлигини айтиб, тўсатдан йиқилиб ҳушини йўқотган. Ҳолат бўйича тез-тиббий ёрдам чақиртирилиб, ИИО ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ тез-тиббий ёрдам келгунга қадар У.Д. ҳушига келмай вафот этган. Бирламчи ташхисга кўра, гумонланувчининг ўлими “Жигар циррози оғир стадияси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги” оқибатида юзага келган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда, У.Д.нинг ўлим сабабини аниқлаш бўйича тегишли судга оид тиббий-экспертиза тайинланган.

 

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.

Тошкентда 33 ёшли эркак ИИББда вафот этди | Zamon.uz