Исроилда янги иссиқлик тўлқини кузатилмоқда
Аҳоли зарурий чоралар кўриш ҳақида огоҳлантирилди.

Исроилни иссиқликнинг янги тўлқини қамраб олди.
Метеорология хизмати йилнинг энг иссиқ кунларидан бирини қайд этди, ҳаво ҳарорати бутун мамлакат бўйлаб 40 даражадан ошди, Иордания водийси ҳудудида эса 46 дан 49 даражагача иссиқ. Ҳафта сўнгида ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда. Соғлиқни сақлаш мутасаддилари аҳолини кундузи қуёшдан сақланишга, кўп сув ичишга, болалар ва қарияларга алоҳида эътибор қаратишга чақирмоқда.







